Швеция бош вазири Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди, унга бошқа нарсалар қатори зирҳли пиёдалар машиналари, шунингдек, Киев бир неча ойдан бери сўраб келаётган илғор мобил артиллерия тизимлари киради.
Матбуот анжуманида сўзга чиққан Ульф Кристерссон ўз ҳукумати уч қисмдан иборат ҳарбий ёрдам пакети тўғрисида қарор қабул қилганини, жумладан, «Archer» артиллерия тизимларини Киевга ўтказиш ҳақидаги биринчи қарорни таъкидлади.
Швеция бош вазири ўринбосари Эбба Буш ўз навбатида Украинага элликка яқин БМП-90 топширилишини айтди. Қанча артиллерия тизими ўтказилишини ҳукумат айтмади.
Reuters маълумотларига кўра, Швеция 48 та Archer тизими (« Archer») билан қуролланган. Бу Bofors BAE томонидан ишлаб чиқарилган ўзиюрар гаубицалар. Украина узоқ вақтдан бери Россия агрессиясини қайтариш учун ушбу тизимларга қизиқиш билдирган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.