Шуша шаҳри Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилинди

Шуша шаҳри Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилинди

7 май куни Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев ўтган йилнинг кузида Тоғли Қорабоғда бўлган ҳарбий ҳаракатлар натижасида республика назоратига ўтган Шуша шаҳрини мамлакатнинг маданий пойтахти деб расмий эълон қилиш тўғрисида фармонни имзолади, дейилади Озарбайжон президентининг веб-саҳифаси.

«Шуша шаҳрини Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилиш», дейилади ҳужжатда.

Ушбу фармон Шуша шаҳрининг тарихий қиёфасини ва аввалги шон-шуҳратини тиклаш, шунингдек «уни халқаро майдонда Озарбайжоннинг бой маданияти, меъморчилиги ва ёрқин марвариди сифатида» тарғиб қилишга қаратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!