Бугун, 4 май куни соат 09:42да Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Озод” МФЙда жойлашган “Озод тех оил” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойига зудлик билан 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:36да тўлиқ бартараф этилган.
Оқибатда 25 м.куб дизель ёқилғи сақлаш резервуари ичидаги тахминан 2 м.куб дизель ёқилғиси ва резервуар ёниб зарарланган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 2 та 10 м.куб ва 1 та 5 м.куб ёқилғи сақлаш резервуарлари ёнғиндан сақланиб қолинган.
Ёнғин сабаби шохобча ҳудудида пайвандлаш ишларини олиб бориши оқибатида келиб чиққан.
Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро куйиш тан жарохатини олиб туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.