Шунинг учун ўлдириш шартмиди? Машҳур хонанданинг қотили уни бу ишга нима ундаганини гапириб берди

Шунинг учун ўлдириш шартмиди? Машҳур хонанданинг қотили уни бу ишга нима ундаганини гапириб берди

Рок-мусиқачи ҳамда “Beatles” гуруҳи асосчиларидан бири Жон Ленноннинг қотили Марк Чэпмен уни жиноятга нима ундаганини гапириб берди.

Вақтида олдин озод этилиш масаласи кўриб чиқилган суд жараёнида 11 маротаба  рад жавоби олган Чэпмен судья ҳамда гувоҳлар олдида қилган иши билан шон-шуҳратга эришмоқчи бўлганлигини маълум қилди.

«Унинг пули, чиройли уйи бор эди. У мусиқада ҳам ўзини шу қадар онгли ва саховатли кўрсатардики, мен бундан ғазабланардим. Ҳасад қилардим, чунки ўзим бошқача яшаганман", - дея таъкидлади Марк уни кечириш мумкин эмаслигини қўшимча қилган ҳолда, қўлга олинмаганида яна учта таниқли инсонни ўлдириш нияти бўлганлигини айтиб ўтди.

Чэпман Леннонни 1980 йилнинг 8 декабрида отиб ўлдирган эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!