Azon.TV лойиҳаси бошлаганда Шуҳрат ака Қаюмов билан маслаҳатлашган эдик. У киши кастинг уюштириш кераклиги, бошловчи ва сухандонларни танлаб олиб, ўзлари ўқитиб беришларини айтдилар. Аллоҳга муҳаббат ва динга ихлосларини қарангки, танлаб олинган номзодларни ўзлари бир ой ўқитиб бердилар ва қанчалар илтимос қилмайлик, бунга ҳақ олмадилар.
Ундан кейин ҳам биздан маслаҳатларини ҳеч аямадилар. Шуҳрат ака ихлосли мўмин эдилар.
* * *
Чамамда, 2015-йиллар бўлса керак, туҳмат туфайли Олий маъҳад талабаларидан бирининг иши судга ошадиган бўлди. Ҳурмати ва обрўсини ўртага қўйиб, Шуҳрат ака шу йигитни қутқариб қолганди. Ўша пайтларда бундай журъат ва келажагини гаровга қўйиш унча-мунча одамнинг қўлидан келмас эди.
Шуҳрат ака мард одам эдилар.
* * * Шуҳрат ака билан охирги сўзлашувимиз телефонда бўлди. Ундан олдин ҳам аудио версияси тайёрланган "Ўкинма" китобини RegistonTV билан ҳамкорликда ўзлари ҳам қайта ўқиб, оммага тақдим этмоқчи эканларини айтиб, одоб билан бунга изн сўрадилар. Бу одоб олдида бажонидил рози бўлдим.
Шуҳрат ака одобли инсон эдилар.
* * *
Шуҳрат аканинг айримларгина биладиган динга хизматлари ва холис амаллари бор. Иншааллоҳ, бунга тарих ва инсонлар гувоҳ.
Аллоҳ Шуҳрат акани раҳматига ғарқ қилсин ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин!
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.