Шу йил якунигача мингдан ортиқ маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилади

Шу йил якунигача мингдан ортиқ маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилади

Президентимизнинг тегишли Фармон ва қарорларида 2022 йилда 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника, шунингдек, 1 002 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиши белгиланган эди. Ушбу вазифалар ижроси доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бугун давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари олдига қўйилган энг устувор вазифа — тиббиётни халққа янада яқинлаштиришдан иборат. Бунга, аввало, бирламчи тиббиёт тизимини такомиллаштириш орқали эришилади.

❗️Аммо маҳаллалар кесимида оилавий шифокор пункти жойлашган масофани инобатга олсак, айрим ҳудудлар аҳолиси бу бўғин хизматидан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

🚕 Масалан, Деҳқонобод туманининг Оқиртма маҳалласида 3,5 минг нафар аҳоли яшайди. Бироқ бу манзилдан ҳудуд поликиникасигача бўлган масофа 46 км.га тенг.

🏥 Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Шу боис, бирламчи тиббиёт тизимини халққа яқинлаштириш мақсадида жорий йил давомида 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиникани ишга тушириш режа қилинган.

📌 Ҳозиргача шундан 76 та оилавий шифокор пункти ва 20 та оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилди. Лекин бу мавжуд эҳтиёжни тўлиқ қоплай олмайди.

📊 Шундан келиб чиқиб, йил якунига қадар 1002 та маҳалла тиббиёт пунктини ишга тушириш кўзда тутилган. Айни пайтда жойларда 505 та шундай муассаса аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.

💉 Маҳалла тиббиёт пуктларида оилавий шифокор ва патронаж ҳамшираси томонидан қон босими ҳамда тана ҳароратини ўлчаш, зарур ҳолларда шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш, кўрсатмага мувофиқ вена ва мушак орасига инъекциялар юбориш каби бирламчи тиббий хизмат амалга оширилади.

🔬 Қолаверса, бу ерда режага мувофиқ, болаларда эмлаш ишлари, аҳоли орасида кенг тарқалган эндокрин касалликларининг дастлабки скрининг тадбирлари амалга оширилади.

🩺 Ҳомиладор аёллар, янги туғилган чақалоқлар ва тўшакка михланиб қолган беморлар патронажи, шунингдек, соғлом турмуш тарғиботи ушбу муассасалар томонидан олиб борилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!