Шри-Ланкада инфляция даражаси 70 фоизгача кўтарилди

A A A
Шри-Ланкада инфляция даражаси 70 фоизгача кўтарилди

Расмий маълумотларга кўра, озиқ-овқат нархлари ўтган йилга нисбатан 84,6 фоизга ошган.

22 миллион аҳолиси бўлган Жанубий Осиё давлати бу йил чет эл валюталари тақчиллиги туфайли молиявий муаммоларга дучор бўлди.

Бир неча ўн йиллардан буён иқтисодий инқироз билан курашиб келаётган Шри-Ланкада йиллик инфлация даражаси август ойида 70 фоиздан ошди.

Мамлакат асосан ёқилғи, ўғит ва дори-дармонларни сотиб олишга қодир эмас.

Ўтган ҳафта эълон қилинган расмий рақамлар август ойининг охиригача вақт ичида иқтисодиёт 8,4 фоизга қисқарганини кўрсатди.

Пандемиядан олдин эса Шри-Ланка туризмдан чет эл валюталари ва АҚШ долларига боғлиқ эди.

Бироқ, чегараларнинг ёпилиши сайёҳларни узоқлаштирди ва мамлакат иқтисодиётига катта зарар етказди.

Аввалроқ, Ҳиндистон Шри-Ланкага деярли 4 миллиард доллар молиявий ёрдам берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!