Шойгу: Россия ҳарбийлари тинч ҳаёт учун шароит яратмоқда

Шойгу: Россия ҳарбийлари тинч ҳаёт учун шароит яратмоқда

Россия ҳарбийлари Украинадаги махсус операция давомида озод қилинган ҳудудларда тинч ҳаёт ўрнатиш учун қулай шароит яратмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

“Украина Қуролли кучлари ва Миллий батальонлари томонидан қаттиқ вайрон қилинган Мариуполь шаҳри назоратини ўз қўлига олганидан сўнг Олий қўмондон барча бошпанасизларни уй-жой билан таъминлаш ва бузилган инфратузилмани тиклаш вазифасини қўйди. Ҳарбий қурилиш мажмуаси мутахассислари шаҳарда кеча-кундуз иш олиб бормоқда”, - деди Шойгу.

Унинг сўзларига кўра, Мариуполда учта турар-жой биноси қурилган.

“Йил охиригача яна тўққизта уй қуриш режалаштирилган”, - дея қўшимча қилди вазир.

Шойгунинг айтишича, 84 кун ичида Луганск ва Мариуполда “умумий сиғими 260 ўринли иккита кўп функцияли тиббиёт маркази” қурилган.

“Улар замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган”, деди вазир.

Таъкидланишича, Волновахада 14 километр узунликдаги сув ўтказгич қурилиши якунланди.

“Натижада кунига 35 минг куб метр сув етказиб бериш таъминланади. Россия Қуролли кучлари озод қилинган ҳудудларда тинч ҳаёт ўрнатиш учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда”, - деди Шойгу.

24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.

Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!