Шомуродовнинг навбатдаги манзили Турин бўлади

Шомуродовнинг навбатдаги манзили Турин бўлади

“Рома" шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов жамоа билан "Тоттенхэм"га қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун Исроилга учмади.

Corriere Granata хабарига кўра, "Рома"га "Торино"дан футболчи таклиф тушган. Катта эҳтимол билан Турин клуби Шомуродовни мавсум охирида сотиб олиш имкони билан ижарага олади.

27 ёшли Шомуродов 2021 йилнинг ёзида “Женоа”дан 18 миллион евро ва бонуслар эвазига сотиб олинган эди. Собиқ "Ростов" футболчиси ўтган мавсумда "Рома" сафида 40 ўйинда 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!