Германиянинг "Welt" нашри ўқувчилари мамлакат канцлери Олаф Шольцнинг 2023 йил январидан бошлаб Россия нефтини сотиб олишни тўхтатмоқчи эканлигини айтган сўзларидан ғазабланди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.
"Унинг ақли жойидами? Нефть тақиқи Россияга эмас, Германияга зарар етказади. Халқимиз нархларнинг навбатдаги ошишига чидай оладими?" - деб сўраган фойдаланувчилардан бири.
"Шольц Америка қўғирчоғи ролига яхши кўникиб қолди. Лекин тўхташ вақти келди", - дейди бошқа ўқувчи.
"Менинг кўнглим айниб кетди. Бу бадбахт канцлер менга ҳисобларни қандай тўлашимизни тушунтириб бера оладими?", - деб ёзади яна бири.
"Қандай аҳмоқ Шольц. Россия шунчаки бошқа харидорларни топади, немис халқи эса яна азоб чекиши керак", - деб таъкидлади тўртинчи фойдаланувчи.
"Ҳурматли Шольц, мен сизга ҳисобимларимни юборяпман, чекни почта орқали юборинг", - деб истеҳзо қилган яна бир интернет фойдаланувчиси
"Шольц ўз қилмиши билан ўз мамлакатига ақл бовар қилмайдиган зарар етказмоқда. Унинг қарорини давлатга хиёнат билан солиштириш мумкин", - деб хулоса қилишди фойдаланувчилар.
Маълумот учун, Европа санкцияларининг олтинчи пакети Россиядан нефт импортига босқичма-босқич тақиқ жорий этишни назарда тутади. Шу билан бирга, тақиқ фақат денгиз орқали етказиб беришга тааллуқли ва “Дружба” қувури орқали келадиган нефт чекловларга дуч келмайди. Санкциялар орасида Россия нефтини олиб кетаётган кемаларни суғурталашни тақиқлаш ҳам бор. Тўлиқ кучда эмбарго 5 декабрдан ишлай бошлайди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида журналистнинг Трамп ва Путин ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Жума куни кечқурундан бошлаб оммавий ахборот воситаларида 15 август куни Аляскада АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Путин муҳокама қилмоқчи бўлган «тинчлик режаси» ҳақидаги тафсилотлар тарқала бошлади.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.