Шолц Украинани тезда ўқ-дорилар билан таъминлашга чақирди

Шолц Украинани тезда ўқ-дорилар билан таъминлашга чақирди.
"Европалик ҳамкорларимиз билан биргаликда Украина омон қолиши ва ўзини ҳимоя қилиши учун қурол ва жиҳозлар олишини таъминлашда давом этамиз", — дейди Германия канцлери Бундестагдаги ҳукуматга баёноти чоғида.
Унинг таъкидлашича, Германия Украинани сиёсий, молиявий, гуманитар соҳада ва қурол-яроғ билан қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлайди.
Шолц Украинани ўқ-дорилар ва қурол-яроғ билан таъминлаш масаласида келгуси қадамалар кейинги ҳафтада, Европа Иттифоқи саммити чоғида ташланишини кутмоқда. "Учрашувдан мақсад узлуксиз таъминотга эришишдир", — дея қўшимча қилди Германия канцлери.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).