Пайшанба кунги воқеа АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг Шимолий Корея қўшинлари рус кийимида ва рус техникаси билан Россиянинг Украина яқинидаги Курск вилоятига йўл олганини даъво қилганидан бир неча соат ўтиб содир бўлди.
Остин Жанубий Корея мудофаа вазири Ким Ён Хён билан бир қаторда сўзлаган нутқида, Москва Шимолий Корея қўшинларини жанговар ҳаракатларга жойлаштириши «эҳтимоли анча юқори»лигини айтди.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен пайшанба куни ҳам АҚШ Россиянинг Курск вилоятидаги Шимолий Корея қўшинлари яқин кунларда Украинага қарши уруш бошлашини кутаётганини айтди.
Унинг қўшимча қилишича, Шимолий Кореянинг 10 минг аскари аллақачон Россияда, 8 минг нафари эса Курскда.
Остин ва уларнинг жанубий кореялик ҳамкасблари билан бир қаторда матбуот анжуманида сўзлаган Блинкен, Россия Шимолий Корея қўшинларини артиллерия, учувчисиз ҳаво воситалари ва асосий пиёда операциялари бўйича ўқитганини айтди.
«Биз бу қўшинларнинг Украина кучларига қарши жангга киришганини ҳали кўрмадик, аммо бу яқин кунларда содир бўлишини кутган бўлардик», деди у ва агар улар жанг майдонига кирса, улар қонуний ҳарбий нишонга айланишини қўшимча қилди.
Шимолий Кореянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан Россияга ёрдам бериш учун 12 000 га яқин аскар юборганидан хавотирлар кучаймоқда.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Виктор Орбан Москвада Путин билан учрашганидан сўнг Брюссел ғазабланган эди. Мана энди Европа Иттифоқининг яна бир етакчиси Россия президенти билан Кремлда учрашди.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Какао ловиялари 2024 йилда Битcоин ва АҚШ фонд бозоридан олдин барча глобал активлар орасида энг кучли нарх ўсишини кўрсатиши мумкин, деб ёзади Интерфакс.