Бугун, 15 август куни “Самарқанд-2022” Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Симпозиум Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирни Бош вазир ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири Aзиз Aбдуҳакимов очиб берди.
"Ушбу ҳайкалтарошлик симпозиуми Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинди, – деди Бош вазир ўринбосари. – Мақсад – ШҲТга аъзо давлатлар саммитда нафақат геосиёсий масалаларни муҳокама қилишади, балки, Самарқанднинг ўзгача бир руҳидан баҳраманд бўлишади.
Қолаверса, мазкур симпозиум орқали ёш ҳайкалтарошларга хорижлик тажрибали ҳайкалтарошларнинг ишларини кузатиш, ўрганиш ва тажриба ошириш имкони яратиб берилди.
Ўйлайманки, бу яратилаётган санъат асарлари тарихда қолади ва Самарқандда ШҲТ саммитидек тарихий воқеа бўлиб ўтганини эслатиб туради".
Aзиз Aбдуҳакимов, шунингдек, Самарқандга ташрифи учун хорижлик ҳайкалтарошларга миннатдорлик билдирди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Рассомлар ижодий уюшмаси раиси Ибрагим Валихўжаев эса симпозиумнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлаб, маҳаллий ва хорижлик ҳайкалтарошларнинг меҳнатларини юқори баҳолади.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган қозоғистонлик ҳайкалтарош Улжан Жаугашева ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Тошларда оламнинг бутун сири, гўзаллиги ва тарихи мужассам. Биз эса ана шу гўзалликни юзага чиқаришимиз лозим. Мен симпозиумда ўз асарим орқали одамларга қандай ажойиб дунёда яшаётганимизни кўрсатишни, бу туйғуни ифодалаб беришни истайман", – деди у.
Маълумот учун, симпозиумда Ўзбекистон, Эрон, Ҳиндистон, Россия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳайкалтарошлари иштирок этмоқда. Улар 10 сентябрга қадар “Ватанпарвар” боғидаги майдонда ўз асарларини яратишади. Сўнгра ушбу санъат асарлари Самарқанд кўчаларини безатади.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандга ШҲТ саммити ва халқаро кўргазмага тайёргарлик кўриш доирасида хорижлик рассомлар ҳам ташриф буюрганди.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.