ШҲТ бош котиби Чжан Мин Тошкентга келади

ШҲТ бош котиби Чжан Мин Тошкентга келади

ШҲТ бош котиби Чжан Мин бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
13 май куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби Чжан Мин бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бўлажак учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигида тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ўзбекистон раислигида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган тадбирларда ШҲТ бош котибининг иштироки ҳам кўзда тутилган.
Ўзбекистон 2022 йилда ШҲТда раислик қилмоқда. Мамлакат раислигида 80 дан ортиқ тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ШҲТда 2004, 2010 ва 2016 йилларда раислик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!