Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари «ҳизбут-таҳрир»га туҳмат қилганмилар?

A A A
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари «ҳизбут-таҳрир»га туҳмат қилганмилар?

2015 йилнинг март ойи. Пайшанба кунги дарс. Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳнинг «Ал-ашбоҳ ван-назоир» китобидан ўқилди. Дарсдан кейин кўпчиликка таниш бўлган устозлардан бири ҳазратга мурожаат қилиб қолди: «Ҳазрат, бир шогирдим бор эди, анчадан бери кўрмас эдим, кеча йиғлаб келибди. Ҳа десам, бир туш кўрибди. Тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Сен Мовароуннаҳр муфтийсининг ҳузурига боргин» деб, сизни кўрсатибдилар. Бу тушдан тўлқинланиб, йиғидан ўзини тўхтата олмай, олдимга келибди...» 

Ҳамманинг нигоҳи ҳазратда эди. У киши бир зум тўхтаб турдилар-да, бепарвогина: «Ҳа энди, тушга нималар кирмайди» деб, ҳамманинг диққатини бошқа мавзуга буриб юбордилар.

Ҳамма чиқиб кетгач, бир-иккита домлалар билан биз яна айрим саволлар юзасидан ёнларида қолдик. Шунда шерикларимиздан бири: «Ҳазрат, сиз ҳақингизда айрим одамлар жуда бўлмағур, туҳмат гапларни гапиришяпти. Шунга бир нима десакмикин?» деб қолди. Ҳазрат одатдаги жавобни бердилар:

«Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёқаларидан тортиб, у зотни маломат қилишган. Сарвари коинотга «Сен адолат қилмадинг», деб таъна қилишган. Биз ким бўлибмиз?.. Агар уларга жавоб бериш билан банд бўлсак, бошқа зарур ишларимиз қолиб кетади. Ўзи айрим одамлар динга хизмат қилаётган кишиларни чалғитиш учун ҳам айнан шу услубни қўллайди. Биттаси менга 100 тача савол юборибди, ҳаммаси бефойда тортишувли гаплар, уларга жавоб бериб чиқсангиз, яна нимадир топади...» 

Туҳматчиларнинг гапларидан ранжиб турган домламиз фикрини очиқлаб, «Лекин айрим кишилар ҳақиқатни билмагандан янглишиб, кетиб қолишяпти-да», деди. Шунда ҳазрат: «У ҳолда ҳақни етказиш учун бирор мақола шаклида, илмий асосда жавоб бериб қўйиш керак, шу кифоя. Қолганини одамлар ўзи ажратиб олади. Беҳуда гапларга парво қилманглар, тортишиб вақт ўтказманглар, улар ўзи йўқ бўлиб кетади, ҳаммаси яхши бўлади, иншааллоҳ», дедилар.

Устознинг дарсларида охирги иштирокимиз шу бўлган экан. Орадан беш кун ўтиб, у зот вафот топдилар. Аллоҳ раҳматига олсин. Ўша насиҳатлари бизга гўё васиятдек бўлиб қолди. Ана шу эътибордан яқин кунларда кўтарилган бир мавзу ҳақида айрим мулоҳазаларни баён қилишни лозим топдим. Сабаби, бу мавзуни очиқлаб қўйишни айрим аҳли илмларимиз ва бир қатор мухлис мусулмонларимиз ҳам таъкидлаб эслатмоқдалар.

Шайх ҳазратлари «Ҳизбут-таҳрир» деган партиянинг кирдикорлари ва адашувларини баён қилиш учун «Дин – насиҳатдир» номли китоб ёзган эдилар. Бу асар жуда кўп одамнинг кўзини очиб, диннинг моҳиятини тушунишига туртки бўлган. Юзлаб, минглаб инсонлар беҳуда ҳаракатларини тўхтатиб, фойдали иш билан машғул бўлди, оила бағрига қайтиб, фарзандларини илмли, ҳунарли қилиб тарбиялашга киришди. Буни ҳамма билади. 

Бу борадаги минглаб мисоллардан бирини эсласам. 

Бизнинг яқинларимиздан бирининг учта ўғли «ҳизб»га кириб, бирин-кетин қамалган эди. Ўзи ибодатда бўлса-да, илмсиз одам бўлгани учун фарзандларининг диндан деб гапирган фикрларига эътироз билдиришга чўчир экан. Аммо ҳаётга, воқеликка зид бўлган бу тумтарақай фалсафалардан кўнгли таскин топмас, ақли қабул қилмас экан. «Дин насиҳатдир» китобини ўқигач, ўша истаган нарсасини топибди ва қалбини қийнаб турган кўплаб саволларга жавоб олибди. Бир куни кўзида жиққа ёш билан менга шундай деб қолди: «Ҳазратдан Аллоҳ рози бўлсин, мана бу ҳақиқий дин, ҳақиқий илм. Руҳингиз озиқланади. Аммо бир нарсадан хафаман: шайх шунча ҳақиқатларни билар экан, шу китобни нега олдинроқ ёзмади? Агар шундай бўлганида, балки ўғилларим ҳаётини бундай зое қилишмасмиди...» 

Мен у кишига «Ҳаммаси қазои қадар экан... Ҳазрат ҳам дастлаб муаммонинг кўламини пайқамаган бўлишлари мумкин, кейин вазият мураккаблашиб, талофат каттариб кетаётганини кўрганда ёзганлар-да...» деганга ўхшаш гаплар билан юпанч айтган бўлдим.

Ҳазратга нисбатан туҳмат қилди деб айтилган ҳар бир гапга раддия бериб, манба кўрсатиб чиқишга вақт зиқлиги тўсқинлик қилди. Қолаверса, бу тоифанинг одамлари далил нималигини ҳам яхши тушунмайди, ҳақиқатни тан олмай, гапидан тониб ҳам тураверади. Шундай бўлса-да, интернетдан қидирсам, ҳозир ҳам бу борада араб тилида ёзилган маълумотлар етарли экан (буни илгари ҳам кўрган эдим), тил билганлар интернетдан уларнинг фатволарини ва уларга берилган раддияларни кўриб олишлари мумкин. Балки бошқа аҳли илмларимиз бунинг баёнига имкон топсалар, ажаб эмас. Мен ўз шароитимдан келиб чиқиб, ўзим билган айрим гапларни айтиб, шундан хулоса чиқаришга ва қизиққанлар керакли манбаларга мурожаат қилишларига ишора қилиш билан чекланмоқчиман. Мақсад ‒ бу ёлғонга аввал бир марта алданган мўминларни илон ўша тешикдан яна заҳарламасин.

Бу «ҳизб» аъзолари «Халифа мусулмон бўлиши шарт эмас», деган гапни ўз манбаларида очиқ ҳам айтган, ишора билан ҳам айтган. Бу борада уларнинг энг асосий китобларидан бири бўлган «Ислом низоми» деган китобда умумий мазмундаги матн ҳам бор. Улар «Бошқарувчининг ким бўлиши муҳим эмас, низом исломий бўлиши муҳим», дейишади. Бу гапни уларнинг вакилларидан ўз қулоғим билан эшитганман. Уларнинг бу гапи дин талабларига эмас, қуруқ ақлга суянган.

«Ҳизб»нинг адабиётларини ўқисангиз, биринчидан, уларда муайян усул, услуб йўқлигига, иккинчидан, гапни айлантириб, турли эҳтимолларга тортадиган гапларни қўллашларига гувоҳ бўласиз. Шунинг учун оддий одам бу хатони илғай олмай, чалғиб қолади. Масалан, «Маҳдий чиқиши ҳақидаги ҳадисларни қабул қилиш мумкин, аммо оҳод бўлгани учун уларга ишониш гуноҳ», дейишади. Улар мана шу тутуруқсиз услублари билан қабр азобини ҳам инкор қилишади. Бу гапдаги зиддиятни шарҳлашга ҳожат бўлмаса керак. Эътироз билдирсангиз, «Аҳли сунна олимлари оҳод хабарни ақийдага олмаймиз, дейишган, бу гап мана шу усулдан келиб чиққан», дейишади. Аслида эса аҳли сунна уламолари ақийданинг фаръий масалаларида оҳод ҳадислар ҳам олинишини, аммо зонний хабарлар яқийнни англатмаслигини айтганлар, бироқ унга ишонишни гуноҳ демаганлар ва қабр азоби ҳақидаги ҳадислар маънан мутавотир эканини таъкидлаганлар. Кўряпсизми, бу умуман бошқа гап, орада ер билан осмонча фарқ бор. Аммо илмсиз одамлар бу фарқларни ажрата олмай, ҳизбчиларнинг дийдиёларига ишониб қолади. Шуни таъкидлашни истардимки, мен бу ердаги сўзларни ўзимча айтаётганим йўқ, бу гаплар уларнинг китобларида ҳам бор, қолаверса, бу гапларни уларнинг айрим етакчи аъзоларидан ҳам эшитганман, баҳслашганман.

Номаҳрам билан қўл бериб кўришиш жоизлиги ҳақида улар алоҳида рисолалар ҳам нашр қилишган, ўша рисолалар бундан йигирма йилча муқаддам Андижонда тарқатилган. Мен уни ўз кўзим билан кўрганман, ўқиганман. Адашмасам, 1994-1995 йилларда улар ҳали «ҳизб»чи бўлиб танилмаган пайтлар эди. Андижондаги улардан таъсирланган айрим одамлар «ҳизб»нинг беҳаё киноларни кўриш жоизлиги ҳақидаги арабча китобларини ҳам тарқатишган. Аммо бу ишни ниҳоятда эҳтиёткорлик билан, тор доирада қилишган. 

Биладиганлар эсласа керак. Ўша пайтларда Андижондаги «Жомеъ» масжиди имом хатиби Абдулвалий қори ака ўзларининг бир сафарлари асносида «ҳизб»чиларнинг вакиллари билан бўлиб ўтган мунозарани айтиб берган ва бу маъруза жуда ҳам машуҳр бўлган (у киши бу «ҳизб»га қарши бўлишига қарамай, кўп шогирдлари унга ўтиб кетган). Мунозарада «ҳизб»чилар (бу ҳодиса, адашмасам, Иорданияда бўлган) яланғоч суратларга қараш жоиз деб даъво қилишган. Имом-домла бунинг ҳаромлиги ҳақида шаръий далиллар келтирса, улар турли важлар билан қабул қилмай, «Йўқ, бу нарса расм, холос. Ўша нарсангинг асли эмас, акси. Аслга қараш жоиз эмас. Лекин бу унинг акс, уни томоша қилса бўлади», деб жавоб беришган. Шунда у киши доимгидек ҳозиржавоблик билан: «Ундай бўлса, келинг, онангизнинг яланғоч суратини хонага илиб қўяйлик, ахир бу асл эмас, расм-ку», деган. Шунда улар мот бўлиб, лом-мим дея олмай қолишган.

Шайх ҳазрат ўзлари айтиб берган эдилар. Бир-иккита масъуллар у кишининг ҳузурига келиб, «ҳизб»чи йигитлар ҳамма ходимларни кофирга, ҳатто имом-домлаларни ҳам тоғутга чиқариб, ўта радикал бўлиб кетганини айтиб, «Тақсир, биз буларни қамаб ўтиришни истамаймиз, аммо уларни бу аҳволда қўйиб қўя олмаймиз ҳам, чунки уларнинг фикри мамлакат тинчлигига раҳна солади. Уларга хатоларини дин йўли билан тушунтирса бўлмайдими? Ахир Ислом бундай дин бўлмаса керак?» деган маънода мурожаат қилишади. Ҳазрат бу партияни яхши билганларидан, дунёнинг бошқа жойларида ҳам фақат муаммо туғдириб юрганидан хабардор бўлгани учун, уларнинг тасарруфлари шариатга зид эканини баён қилиш лозимлиги учун бу борада бир рисола ёзишга киришадилар. Китобни ўқиган қалби очиқ одам у ердаги ҳар бир гап шариатга, ҳақиқатга асосланганини, катта ғам билан, самимий ёзилганини англайди.

Ҳазратнинг ҳамма китоблари ҳам элнинг дардига даво бўлган, лекин мана шу китоб ҳаммасидан ҳам кўпроқ малҳам бўлганини ақл-ҳушли одамлар жуда яхши билишади. Аммо инсон унутувчан бўлади, кўпчилик бир ёқлама қарашга мойил бўлади. Айниқса, инсонларнинг туйғуларини суистеъмол қиладиган тоифаларнинг таъсирига тушган одамлар воқеликни тўғри баҳолай олмайдилар. Шу эътибордан айрим ҳақиқатларни айтишни лозим топдим. 

Аввало шуни билиш керакки, «ҳизбут-таҳрир» – бир сиёсий партия, холос. У дин эмас, шариат эмас. Улар динни, исломий илмларни ўргатадиган бирорта мадрасага ҳам эга эмас. Ўша партиянинг манбалари ҳам буни таъкидлайди. Шу боис, ичларида уламолар эътироф этадиган бирорта олим йўқ. Аммо бизнинг одамлар узоқ йиллик динсизлик сабабли диний илмлардан узоқлашиб кетгани учун ким Исломдан, Аллоҳдан гапирса, уни ўзига шайх деб олаверади, гапини дин деб қабул қилаверади. Устига устак, нари борса, оддий бир талаба бўлган одамлар ўзларини «Шайх фулоний» деб номлайдиган бўлиб олишган.

Хўш, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мазкур асарда «ҳизбут-таҳрир» партиясига туҳмат қилганмилар?

Ушбу даъвони қилган бир «жаноб» шайх ҳазратларини хиёнатда айблаб, оғзига келган ҳақоратларни қилибди. Бу борада шайх ҳазратларининг китобидан бошқа бирор китобни ўқиб кўрмаган одамлар бу гаплардан бироз ўйланиб қоляпти ёки анави аҳмоққа қўшилиб, оҳ-воҳ қилиб ётибди. Аслида «ҳизб» ҳақида «Дин насиҳатдир» китобида берилган маълумотлар араб, рус тилидаги адабиётларда жуда ҳам машҳур бўлиб, ҳеч бири осмондан олинган эмас, тўқиб ҳам чиқарилмаган, балки айнан партиянинг ўз расмий манбаларидан олиб келтирилган. Бу партияга раддия сифатида бир қатор китоблар ёзилган бўлиб, Ислом оламидаги фирқаю мазҳабларга бағишланган қомусларда ҳам бу мавзуда етарлича маълумот топса бўлади. Аммо «ҳизбут-таҳрир» масъуллари ўзларининг манбаларини ҳамиша таҳрир қилиб, ўзгартириб туришади, кейин эса олдинги гапларига раддия берганларни туҳмат қилганликда айблаб тураверади. Араб тилини билганлар ушбу партия ҳақида интернетни қидириб кўрса, бу гапларга ўзлари гувоҳ бўлишлари мумкин. 

Улар гапни айлантириб, ўз манбаларини иккига бўлиб қўйишган. Бу – ғирт қаллоблик. «Фалон одаминг бундай дебди» десангиз, бу ўша аъзонинг ижтиҳоди, бу унинг фикри, дейди. Хўш, ундай бўлса, нега унинг бу гапини сайтларингда тарқатиб ётибсизлар, десангиз, «бу фикр эркинлиги» деб, яна гапни олиб қочади. Аслида эса агар унинг гапини қабул қилмаса, ижтиҳодини нотўғри деб билса, мусулмонларни аҳмоқ қилиш ўрнига, унинг нотўғрилигидан бошқаларни огоҳлантириши керак эмасми? Ижтиҳодни ижтиҳод билан рад этиш керак-ку! Йўқ, улар одамларни аҳмоқ қилишда давом этаверишади, мусулмонларни ўз ноғорасига ўйнатаверишади. Уларнинг бунга ўхшаш ҳийлакор, тутуруқсиз тасарруфлари жуда кўп.

Айтмоқчимизки, бу гаплар «ҳизб»нинг вакиллари ўртасида роса маълум ва машҳур бўлган. Аммо булар дўппи тор келганда ҳамма нарсадан тониб тураверади, уялмайди. Худди шу ҳолатни шайх ҳазратларига ўзича лой отаётган анави юзсиз тентакда ҳам кўриш мумкин. «Гапимни исботлай олмасам, қайтиб мени кўрмайсизлар», деган одам эртасидан безрайиб туҳматда давом этиб тураверади. Лекин шунда ҳам уни эшитаётганларга қойил! Эссиз умр!

«Ҳизб»нинг ақийдадаги, фиқҳдаги адашувлари ўзи бир олам бўлса, уларнинг руҳий тарбиядан, ахлоқдан бутунлай мосуволиги бу тоифанинг адашган эканига етарли далил бўлади. Гаплари фақат фикр, сиёсатдан иборат, ахлоқ-одоб, диннинг мағзи бўлган убудият руҳи умуман йўқ. Энг ачинарлиси, ўша фикр ва сиёсат ҳам ўта саёз, қотиб қолган, хаёлий. Китобларини ўқисангиз, ҳақиқий уламоларнинг асарларидан олинадиган руҳий озуқа йўқ, «дин» ниқобидаги янгича бир таълимот, фақат фикрий баҳслар, қоқ-қуруқ, тумтароқ бақир-чақир гаплар. Озгина тартибли илм олган киши ҳам бу гаплар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келаётган дин эмаслигини, Аллоҳнинг сўнгги ваҳийси эмаслигини дарҳол пайқайди.

«Ҳизб»чиларнинг манҳаждаги адашувлари эса кундек равшан. Бу партияга асос солинганига 70 йил бўлди. Улардан сўранг-чи, қачон қаерда нимани қойиллатишибди? Орадан бир-икки авлод ўтиб кетди, лекин айтган даъволари амалга ошишига сал-пал яқин келадиган натижага ҳам эришганлари йўқ. Бироқ, яна ўша осмонўпар даъволарда давом этиб кетаверишади. Бошқаларнинг илмий ҳаракатлари орқали одамлар динини ўрганиб, диёнати кучайяпти, Аллоҳни таниб боряпти. Аммо буларда қуруқ баландпарвоз гаплар, амалда эса ҳеч вақо йўқлиги етмагандай, ўзидан бошқаларни обрўсизлантиришдан ҳам чарчашмайди. Қувайт фуқаҳолари 30-40 йиллик илмий ҳаракат билан мамлакатдаги қонунларнинг 80 фоизини Ислом шариатига мувофиқлаштиришди. Аммо булар 70 йил ичида қаерда Исломнинг қайси ҳукмини татбиқ этишди экан? Буларнинг фикрлари кирган жой фақат хароб бўлди, ёшларнинг умри хазон бўлди, умматнинг қуввати беҳуда мафкура билан, хаёлпарастлик билан совурилди, жамият пароканда бўлди ва ҳоказо... 

Сабаби оддий: ақийда ҳам, йўл ҳам нотўғри, манҳаж ҳам набавий сийратга тамоман зид.

Булар доим фақат ғўр, дину дунёдан бехабар одамларни овлаб, тентиратишади. Ўша йигирма йилча аввал, бизда уларнинг «даъвати» роса авжига чиққан пайтларда халқимиз ташқи дунёдан бугунгидек хабардор эмас эди, кўпчилик дунёнинг сиёсатидан ҳам бехабар эди. Булар эса дам-бадам битта гапни тарқатишади: «Тезроқ ҳизбга хизмат қилиб қолинглар, яқинда халифалик тикланса, бу имконият бўлмайди, савоб олиб қолинглар». «Ие, халифалик сайлови қачон экан?» десангиз, «Шу, келаси ойларга. Узоғи билан икки ой ичида. Айтишларича, ҳозир бутун дунё бўйича ҳизбнинг энг кучли таянчи

Ўзбекистонда бўляпти экан, халифалик маркази водийда бўлар экан», дейишар эди. Шу гапга ўзлари ҳам чиппа-чин ишонишарди. Энг қизиғи, бу айтган гаплари амалга ошмагач (ўзи амалга ошмаслиги ҳам аниқ эди), янги ёлғон тўқишади: «Эҳ, кечаги куни Фалончи билан Пистончининг учрашувида шундай гап бўлиб ўтибди, шунга халифалик кейинги ойга қолдирилибди», дейишарди, бояги калласи қотган бечоралар бу ёлғонга ҳам яна ишониб кетаверишарди. Мана шунақа ёш болача гаплар билан қанча йигитларнинг умрини хазон қилиб, аслида яхши ниятли бўлган одамларни йўлдан оздиришди, ихлосини, ғайрат-шижоатини кўкка совуришди. 

Энг ажабланарлиси, «ҳизб»чилар ўзининг дунёдаги энг муваффақиятсиз партиясини дин деб, эътиқод деб, эргашиш вожиб бўлган йўл деб даъво қилишади. «Қанақасига?» десангиз, «Чунки ҳозирда Ислом аҳкомларини ҳаётга татбиқ этишнинг ягона йўли шу», дейишади. Бу ҳам ёлғон. «Қани, қаерда, қайси ҳукмни татбиқ қилдинглар?» десангиз, ҳеч нарса йўқ.

Ўзингиз инсоф билан ўйлаб кўринг, ўзидан бошқа ҳамма мусулмонни залолатда деяётган, бир нарса десангиз, «Одам бундай деса, диндан чиқади» деб, такфир билан таҳдид қилаётган, хатосини айтган одамни хоинга чиқараётган, динда ҳам, сиёсатда ҳам ўтакетган нўноқ шу жамоа бугунги дунёда бир ярим миллиард мусулмонга раҳбар бўла оладими? Улар шу ишни уддалай олади деб ишонасизми? Ўзи улар шунга ҳақлими? Сиз ўзингизнинг, фарзандларингиз ҳаётини шу одамларга топшира оласизми? 

Даъвони ҳамма ҳам қилаверади. Коммунистлар ҳам одамларга шу дунёнинг ўзидаги жаннатни ваъда қилган эди. Ҳолбуки, бутун мамлакатни дўзахга айлантиришди. Шу боис, даъволар, шиорлар эмас, амал ва натижа муҳим. Дин ғамидан гапирган, муаммоларни бир четдан санаб берган ҳар кас ҳам ҳақгўй, ҳақпарвар бўлавермайди. Овозини қўйиб, йиғламсираб гапирганги даъватчи нажоткор бўлавермайди. Ҳатто мусулмонларга чиндан жони куйиб, ихлос билан бор вужудини фидо қилишнинг ўзи ҳам етарли эмас. Ҳақиқий раҳнамо бўлган одамда ўша муаммонинг аниқ ечими ҳам бўлиши керак. «Ечим Исломда» деган шиорнинг ўзи билан ҳеч нарса ҳал бўлмайди, буни уларсиз ҳам ҳамма билади. Шунинг учун ҳам биз «Ҳизбут-таҳрир ҳаётга ечим бера олмайди, чунки у Ислом дини эмас», деймиз. 

«Ҳизб»чилар одамларнинг эҳтиросини, айниқса, диний ҳис-туйғуларини қўзғашга уста, холос. Улар шу йўл билан ўз фикрларини ёйишга уринишади, бу йўлда инсонларнинг руҳий қувватини суистеъмол қилишади. Улар шу йўл орқали жамият билан давлат ўртасини бузиб, бир бутун халқни бўлакларга бўлиб ташлайди, қувватини бир-бирига қарши сарф этади. Булар халқимизнинг бир авлодини еб битирди, бошқа жойларда иккита авлодни аҳмоқ қилди. Энди яна нимани даъво қилишади, тушунмайсиз. Улар-ку, инглиз юртидаги марказига тобеъ, ўша «қибла»ларидан нима садо келса, ўшани тарқатиб юраверишади. Аммо уларнинг шу сийқаси чиққан, бефойда сафсатасига қулоқ солаётган одамларга ҳайронсан, буларга нима бўлган? Мўмин киши ҳам шунчалар фаросатсиз бўладими?

«Ҳизб»чиларнинг гап-сўзини эшитсангиз, роса сиёсатдон, довюрак арслондек кўринишади. Аммо аслида ҳолатлари тамоман бунинг акси, сиёсатда ҳам, жасоратда ҳам гўдак, камига воқеликка зид. Шунинг учун ҳамма жойда муаммо келтириб чиқаришади, аммо ҳеч қачон ҳеч қандай муаммони ҳал қилишмайди. 

Бу партия ҳар қайси мамлакатда ўша ернинг одамларининг савиясига қараб иш юритади. Бу ҳам уларни қандайдир жамиятшунослар бошқаришига ишора бўлса керак. Бундан йигирма йилча олдин бизнинг одамлар дунё ахборотидан деярли бехабар яшар эди. Ўша пайтда жаҳон ахборотида ёки интернетда тарқалган биргина сиёсий хабар, масалан, Иордания президенти билан Франция масъули ўртасида бўлиб ўтган учрашув тумтарақай «ҳизб»ча хомхаёллар билан изоҳланган варақани тарқатишни дин-диёнат, Аллоҳ йўлидаги жиҳод деб уқтириб, қанча ёшларни аҳмоқ қилишарди. Ҳолбуки, интернетни билган одам бу хабарни ўтирган жойида жимгина ўқиб қўйиши ҳам мумкин эди. Аммо булар халқнинг саводсизлигидан усталик билан фойдаланишар эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биргина Ёсирнинг оиласига талофат етгач, мусулмонларнинг жону молларини ҳимоя қилиш учун Ҳабашистонга ҳижрат қилишга буюрганлар. Ошкора даъват таъқиқланган пайтда саҳобаларни махфий қабул қилиб, уларга Қуръон ўргатганлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Маккада баралла Қуръон ўқиб, мушриклар тарафидан калтаклангач, яна чиқмоқчи бўлганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга рухсат бермаганлар. У зот биргина «Аллоҳ ягона» деган сўзни етказишда шунчалик эҳтиёткорлик қилганлар. Чунки у зот бир инсоннинг ҳаётини енгил санамаганлар, одамларнинг тинчлиги, саломатлиги билан ўйнашмаганлар. Аммо бу «ҳизб»нинг даъватчилари ўзлари дунёнинг қайси бир бурчагидаги офисда ўтирволиб, бу ёқдаги ёш мусулмонларнинг ҳаётини барбод қилишда давом этаверишади ва бундан уялишмайди ҳам. Ҳар замонда бир ҳақни айтаётгандек бақир-чақир қилиб, муаммони ҳал қиладигандек жавраб қўяди, нари борса, хотинларга ўхшаб қарғаниб қўяди ёки «буюк режалар» билан таҳдид қилади. Бўлди, шу билан вазифаси битди, ҳомийларидан пулини олиб, тинчгина дамни олиб ётаверади, буёқда эса мусулмонлар ташвишда, оилалар пароканда, болалар сарсон бўлиб юраверади.

(давоми бор)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Манба: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Манба: "Реал" эртага ғалаба қозонмаса, Алонсо кетади. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.

Алматида 52 киши угар газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида темир йўл вокзалидан келган поездда угар газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, шу жумладан болалар жабрланди.