Шахмат. Ўзбекистон Ҳиндистонни мағлуб этиб, финалга чиқди

Шахмат. Ўзбекистон Ҳиндистонни мағлуб этиб, финалга чиқди

Айни кунларда Исроил давлатида шахмат бўйича ФИДE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси бугун ярим финал баҳсини ўтказди. Йигитларимизга гуруҳ босқичида яхши таниш бўлган Ҳиндистон рақиблик қилди.

Жамоалар ўртасидаги биринчи партия анча муросасиз кечди. Нодирбек Ёқуббоев ва Жавоҳир Синдаров дуранг ўйнашган бўлса, Шамсиддин Воҳидов мағлубиятга учради. Жаҳонгир Воҳидовнинг муҳим ғалабаси эса бизга илк тўқнашувда дурангни тақдим этди — 2:2.

Иккинчи тўқнашувда дастлаб Шамсиддин Воҳидовнинг партияси якунланди — мағлубият. Орадан кўп ўтмасдан Синдаров ва Ёқуббоев ғалаба қозонишди ва жамоамизни олдинга олиб чиқишди. Бу пайтда Жаҳонгир Воҳидов ҳам ғалабага яқин турганди. Аммо бу ўйинда бизни дуранг ҳам қаноатлантиришини билган ҳамюртимиз вақтни чўзиб ўтирмасдан дурангга ўйнаб қўя қолди. Иккинчи партиядаги ҳисоб — 2,5:1,5.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритди. Финалда вакилларимизга Хитой рақиблик қиладиган бўлди. Чин юрти вакиллари ярим финалда Испания устидан ғалаба қозонишди — 2:2 ва 3:1.

Иккинчи ярим финалда эса Хитой ва Испания терма жамоалари ўзаро баҳслашишади. Финал ва 3-ўрин учун баҳслар эртага, 25 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Шахмат. Ўзбекистон Ҳиндистонни мағлуб этиб, финалга чиқди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!