"Заковат" интеллектуал ўйини фаол иштирокчиларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Мамлакатимизда ўсиб келаётган янги авлод вакилларига ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг эзгу интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мустақил фикрлайдиган, зукко ва кенг дунёқарашга эга бўлган ўғил-қизларни тарбиялаш борасидаги ишларга давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши сифатида алоҳида аҳамият берилмоқда.
Бугунги кунда Янги Ўзбекистон ёшлари ўз куч ва имкониятларини улкан ютуқ ва марраларга эришиш йўлида сафарбар этиб, Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш борасида юксак азму шижоатини яққол намоён этмоқда.
Ўзининг юқори интеллектуал салоҳияти, иқтидор ва изланувчанлиги, ташаббускорлиги ва етакчилиги билан ёшларни чуқур билим олишга, илм-фан сирларини эгаллашга ундаб келаётгани, улар ўртасида соғлом илмий-маърифий рақобат муҳитини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш ва ривожлантириш, буюк аждодларимизга муносиб бўлган баркамол авлодни вояга етказишда фарзандларимизга алоҳида ўрнак ва намуна бўлаётгани, «Заковат» интеллектуал клубининг қизғин ва муросасиз баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритгани ҳамда профессионал билимдонлар сафини кенгайтиришга катта ҳисса қўшаётгани учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан
Абдуллаев Абдурасул Муминович
-
«Заковат» интеллектуал клуби» нодавлат нотижорат ташкилоти директори
«Келажак бунёдкори» медали билан
Жуманов Беҳзод Турсунбаевич
-
Гурлан туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти
Ходжаев Навруз Азаматович
-
Урганч шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор, Хоразм вилояти
Ходжаев Ферузбек Кахрамон ўғли
-
«Ишонч» дўконлар тармоғининг Хива филиали бошқарувчиси, Хоразм вилояти
«Шуҳрат» медали билан
Маткаримов Азамат Хурматович
-
Хива шаҳридаги Президент мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти
Тажиев Жамоладдин Нурлаевич
-
Хива шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор, Хоразм вилояти
Ҳасанов Шодлик Бекпўлатович
-
Хоразм Маъмун академияси раисининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, Хоразм вилояти
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.