Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги халқаро илмий конференция иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги халқаро илмий конференция иштирокчиларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги халқаро илмий конференция иштирокчиларига табрик йўллади:

«Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда инсон қадри улуғланадиган адолатли, эркин ва обод жамият, халқпарвар давлат, фаровон ҳаёт барпо этишга қаратилган ислоҳотларимиз жадид боболаримизнинг эзгу ғоя ва дастурларига ҳар жиҳатдан уйғун ва ҳамоҳангдир.

Шу боис, халқимиз озодлиги ва Ватанимиз равнақи йўлида азиз жонларини фидо қилган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини янгича тафаккур асосида ўрганиш ҳамда тарғиб этишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Юртимизда ушбу йўналишда муҳим фармон ва қарорлар қабул қилиниб, ҳар йили 31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида кенг нишонланмоқда».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!