Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада яна бир видеоселектор ўтказади

Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада яна бир видеоселектор ўтказади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бошланган ҳафта режаси билан таништирди.

⭕️ Бугун 15-16 июль кунлари Тошкентда ўтиши режалаштирилган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик бўйича йиғилиш, Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тақдимот бўлиши кутилмоқда.

⭕️ Эртага мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш юзасидан йиғилиш;

⭕️23 июнь куни Янги Ўзбекистон университетини ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот;

⭕️ Тармоқ ва ҳудудларда инвестиция лойиҳалари ижроси ҳамда маҳаллий саноат лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор;

⭕️ Шунингдек, шу ҳафтада Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!