Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Қирғизистонга боради

Тоқаев, Раҳмон, Туркманистон ҳукумати раиси ўринбосари ва Европа кенгаши президенти Шарль Мишель ҳам Қирғизистонга сафар қилади, деб ёзади Sputnik_Kyrgyzstan.
Чўлпон-Отада 2 июнь куни “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади.
Саммитда Марказий Осиё ва ЕИ ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).