Шавкат Мирзиёев ОИТСга қарши янги қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев ОИТСга қарши янги қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ҚАРОРИ имзоланди.

Қарорда қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 2030 йилга бориб ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун “95-95-95” стратегияси олға сурилган бўлиб, унинг доирасида ОИВ инфекцияли шахсларнинг 95 фоизи ўз мақомини билишлари, 95 фоизи махсус даволаш курслари билан қамраб олинишлари ҳамда 95 фоизи қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушишига эришиш мақсади белгиланган.

Ҳозирда ОИВ инфекцияли шахсларнинг 85 фоизи ўз мақомини билади, ретровирусга қарши махсус терапия билан даволаш қамрови 79 фоизни, вирус юкламасининг пасайиши 74 фоизни ташкил этади.

Мазкур стратегияга мувофиқ тадбирларни амалга ошириш мақсадида Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023–2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланмоқда (қарорга илова).

Ушбу Дастурни амалга ошириш учун 2023–2027 йилларда жами 120 млрд сўм ва 54 млн доллар йўналтирилади (Давлат бюджетидан 110 млрд сўм ва 28 млн доллар, шунингдек, ОИТСга, сил касаллигига ва безгакка қарши курашиш Глобал жамғармаси маблағлари ҳисобидан 18 млн доллар, Осиё тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг қарз маблағлари ҳисобидан 7,5 млн доллар, халқаро ташкилотлардан 9,5 млрд сўм грант маблағлари).

Дастур доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

а) ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш мақсадида:

ҳар йили камида 3 млн аҳоли текширувлар билан қамраб олинади ва бунинг учун 11,4 млн дона диагностик тест-тизимлари (экспресс, ИФА тестлари) харид қилинади;

ОИТСга қарши кураш марказлари ОИВ инфекцияси диагностикаси ва даволаш самарадорлигини мониторинг қилиш учун зарур 587 мингта диагностик воситалар (иммуноблот, ПЗР ва СД4) билан таъминланади;

50 минг нафар аҳолини махсус даволаш курслари билан қамраб олиш учун 22 турдаги ретровирусга қарши дори воситалари харид қилинади;

ОИВ инфекциясини онадан болага юқишига барҳам бериш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 2 минг нафардан ортиқ 6 ойгача бўлган болалар қуруқ сут аралашмаси билан таъминланади;

б) соғлиқни сақлаш органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ОИВ инфекцияси юқиши эҳтимоли юқори гуруҳлар (гиёҳвандлар ва бошқалар) орасида профилактик тадбирлар олиб борилади;

в) аҳоли орасида кенг тарғибот-тушунтириш ишлари ташкил этилади;

г) 2023 йил 1 июнга қадар Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2023 йил якунига қадар бошқа ҳудудларда ФҲДЁ органлари ва тиббиёт муассасалари ўртасида никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича электрон маълумот алмашинув тизими жорий этилади;

д) 2023 йил якунига қадар ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида дори ва диагностик воситаларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими яратилади;

Бунинг учун БМТнинг Ривожланиш дастури орқали 100 минг доллар ажратилади.

е) Республика ОИТСга қарши кураш маркази лабораторияси халқаро аккредитациядан ўтказилади ва ўтказилган текширувлар натижалари халқаро тан олиниши таъминланади;

ж) ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг туманлараро лабораторияларининг моддий-техника базаси ривожлантирилади, жумладан:

15 та марказ бинолари ҳамда уларнинг 20 та туманлараро лабораторияларида қурилиш, капитал таъмирлаш, реконструкция
ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилади;

марказларнинг поликлиника бўлимлари 3 турдаги (ЭКГ, денситометр, УТТ) ва лабораториялари 21 турдаги тиббий ускуналар билан жиҳозланади;

з) мутахассисларнинг касбий салоҳияти оширилади, шу жумладан камида 50 нафар тиббиёт ходимлари хорижга малака оширишга юборилади, ОИВ инфекцияси бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Саудия Арабистони хазина топди, нефть конларида «оқ олтин» аниқланди

Бу қиролликнинг нефтга бой иқтисодиёти учун нимани англатади?

Сурияликлар пул тўла қоплар билан банкларга бостириб киришмоқда

Дамашқдан олинган суратларда одамлар банкларга, баъзан катта ахлат қопларига ўралиб, яроқсиз қоғоз пулларни олиб кетаётганини кўриш мумкин.

Россия олти давлат элчихоналарига ҳужум қилди

Киевда Россиянинг ракета ҳужуми натижасида олтита хорижий элчихона зарар кўрди, деди Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Георгий Тихи.

Долларнинг сўмга нисбатан янги қиймати маълум бўлди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

«Энди жуда қийин бўлади»: Килиан Мбаппе Лионел Месси тажрибасидан сўнг Криштиану Роналду билан ўйнай олмаганидан афсусдалигини айтди

Килиан Мбаппе «Реал Мадрид» афсонаси Криштиану Роналду билан кийиниш хонасини баҳам кўра олмаслигидан афсусда.

Суриянинг янги раҳбари Исроилга сигнал юбормоқда

Сурия Исроилга қарши ҳужумларни амалга ошириш учун таянч нуқтасига айланмайди.

Исроил ғаразли мақсадини эълон қилди

Босқинчи Исроил Ғазо секторини тўлиқ босиб олмоқчи.

Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди

Сурияда Асад режими ағдарилганидан сўнг Исроил буфер зонани эгаллаб олди ва Голан тепаликлари ҳар доим мамлакатнинг бир қисми бўлишини эълон қилди.

UzAuto Motors 19 декабрь куни Cobalt учун контрактацияни очади

UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

Сурияда муваққат ҳукуматга қарши илк намойиш юз берди

"IRNA news" ёзишича, “чиқиш” айнан ҲТШ етакчисига қаратилган.

Британия рекорд миқдордаги аскарини йўқотди

Буюк Британия қуролли кучларининг сони оммавий ихтиёрий ишдан бўшатишлар фонида - иш ҳақи рекорд даражада ошганига қарамай, қисқаришда давом этмоқда.

Россия жанг майдонида яна бир ютуққа эришди

Россия Донетск вилоятида қуролли ва сони кўп бўлган Украина кучларига қарши барқарор олдинга силжимоқда.

CIES: Абдуқодир Ҳусанов ўз ёшида тенгсиз

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) 21 ёшгача бўлган жаҳоннинг энг яхши марказий ҳимоячилари рейтингини тузди.

Орбан: "Европа Иттифоқи Россия билан Украинадаги можарода ютқазди"

Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан М1 телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

БМТ Исроилни Ливандан қўшинларини олиб чиқишга чақирди

Бу ҳақда ташкилотнинг расмий Телеграм- каналидаги инглиз ва араб тилларидаги нашрда айтилган.

Хитойда оломонга бориб урилган ҳайдовчи ўлимга ҳукм қилинди

Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар бермоқда .

Нетаняху Яманда ҳутийларга ҳужум қилишни буюрди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди .

Швейцария миллиардлаб шахсий пулларни музлатиб қўйди

Россияга қарши санкциялар доирасида Швейцария 7,9 миллиард доллар шахсий пулни музлатишга қарор қилди.

Какао ловия нархи Битcоинга қараганда кучлироқ кўтарилиши мумкин

Какао ловиялари 2024 йилда Битcоин ва АҚШ фонд бозоридан олдин барча глобал активлар орасида энг кучли нарх ўсишини кўрсатиши мумкин, деб ёзади Интерфакс.

Россиялик нафақахўрлар ижтимоий кескинлик кучайган бир пайтда ўт қўйишмоқда

Полиция жиноятчилик тўлқинига қарши курашар экан, 24 соат ичида ўндан ортиқ ўт қўйиш ҳолатлари ҳақида хабар берилди.

Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори бўйлаб ҳалокатли ҳаво ҳужумларини кучайтирмоқда

Фуқаролар қисман хавфсиз бўлиши мумкин бўлган бошпаналарни излаб, қочишга уринмоқда.

Эрдўғон Россия ва Украинага Истанбулни таклиф қилмоқда

Сентябр ойида Истанбул раундида урушаётган томонларнинг музокара мазмуни нимадан иборат эди?

Ғазо кичкинтойлари полиомиелитга қарши вакцинани олди, кейин эса Исроил бомбаси уларнинг оёқларини

Исроил бомбаси уч ёшли Ханан ва 22 ойлик Мискнинг онасини ўлдириб, ўзларини эса ногирон қилди.

Мексика ғарбида самолёт қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Халиско штати фуқаролик мудофааси хизмати Х ижтимоий тармоғида маълум қилган.

Жабалия лагери биноларининг 70 фоизи бутунлай вайрон бўлди

Қамал остида қолган Ғазо шимолидаги лагерга қисқа муддат кириш имконига эга бўлган Haaretz газетасининг хабарига кўра, бу рақам Исроил армиясининг тахмини.

Уч россиялик Қозоғистондан ҳайдалди

Икки фуқаролиги учун уч нафар россиялик Қозоғистондан чиқариб юборилди.

АҚШнинг Украинага сўнгги ёрдам пакети

АҚШ Украинага сўнгги ёрдам пакетини ажратади.

Германия ҳарбий жиҳатдан қаерда бўлиши керак деган саволга жавоб берилди

Писториус Берлин ўзининг қуролли кучлари сонини ҳозирги 203 000 дан 230 000 гача оширишни режалаштираётганини айтди.

Путин гибрид ҳужумлар билан шуғулланмоқда — Германия диққат марказида

Писториус Германиянинг инфратузилмаси ва энергия таъминотига қаратилган сўнгги воқеаларни, шу жумладан...

Путин "Нолинчи жаҳон уруши" ҳақида сўз очди

Журналист Павел Зарубин Россия Федерацияси президентига учинчи жаҳон уруши аллақачон бошланганми, деган саволни берди.

Путин Украинага қарши урушни яна оқлади

Россия президенти Владимир Путин мухбир Павел Зарубиннинг “махсус операция”ни қачон бошлаш керак бўлганлиги ҳақидаги саволига жавоб берди.

Хорватиядаги мактабга қилинган қуролли ҳужумда 7 ёшли қиз ҳалок бўлди

Хорватия пойтахтидаги бошланғич мактабда содир бўлган пичоқли ҳужум оқибатида етти ёшли қиз ҳалок бўлди, яна бир неча ўқувчи ва ўқитувчи жароҳатланди.

Фарғонада солидол ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. 1 киши ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Фарғона шаҳрида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

«Оғир кунлар олдинда»: руслар Херсонга бостириб кирди

Россиянинг қўпорувчи гуруҳлари Херсон томон олдинга силжишга ҳаракат қилди. Украина мудофаа кучлари уларни топиб йўқ қилди.