Шавкат Акбаров: "Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратда"

Шавкат Акбаров: "Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратда"

Миллий гвардия бошқармасига келиб тушган топшириққа кўра Ўзбекистон тумани Шўрсув шаҳарчасида яшовчи фуқаро Света Гребнова уйига полковник Шавкат Aкбаров бошчилигида ишчи гуруҳи ташриф буюриб фуқарога амалий ёрдам берилди.

Шавкат Акбаров: "Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратда"

Хусусан, яшаб турган хонадонига уста туширилиб, кенг миқёсда таъмирлаш ишлари бошланди.

2 ёшли ўғли Мактабгача таълим муассасасига жойланиб, қизнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Aҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан Мономарказда ташкил этилган 3 ойлик курсларда ҳунар эгаллаши учун ўқишга жойланди.

"Мен ўқув курсини тамомлаб, чеварчиликни ўрганганимдан сўнг тикув машина беришларини кафолатлаб беришди, ўқиш давомида 3 ой 700 мингдан стипендия олишини эшитиб, очиғи хурсанд бўлдим. Фарзандим ҳам боғчага имтиёзли тарзда жойланди. Уйим ўз кўнглимдагидек бўлиб таъмирдан чиқарилмоқда. Яшаш учун керак бўлган барча жиҳозлар Ўзбекистон тумани ҳокимлиги томонидан олиб берилиши ҳақида, туман ҳокими Шерзод Aкрамович уйимга келиб айтиб кетди. Барчаси учун Президентимизга чексиз ташаккур", – дейди Қўқон шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчиси С. Гребнова.

Шавкат Акбаров: "Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратда"Шавкат Акбаров: "Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратда"

"Миллий гвардия бошқармасига келиб тушган ҳар қандай мурожаат алоҳида назоратга олиниб, иложи борича масалага ечим берилмоқда", — дейди Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Акбаров.

Миллий гвардия ходимлари томонидан амалга оширилаётган хайрли ишлар давом этмоқда.

Шермуҳаммад Деҳқонов, ҳуқуқшунос блогер


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!