Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди

Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Боксчимиз ҳамкорлик қилувчи "Мир Бокса" промоутерлик компанияси вакилининг хабар беришича, Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги ўн бешинчи жангини 2024-йил 13-январ куни ўтказади. Ўша куни ҳамюртимизга мексикалик боксчи Пабло Сезар Кано рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шаҳрам проф боксда ҳозиргача 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг тўққизтасида муддатидан илгари зафар қучган.

Унинг бўлажак рақиби Пабло Сезар Кано эса фаолияти давомида 44 та жанг ўтказган ва уларнинг 35 тасида ғалаба қозонган, 8 та жангда мағлуб бўлган ва 1 тасида дуранг қайд этилган.

Аҳамиятлиси, Пабло фаолияти давомида икки бор жаҳон чемпионлик камарлари учун жангга чиққан ва ҳар икки жангда мағлуб бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!