Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) 15 август куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Шу куни Ғиёсовга мексикалик тажрибали боксчи Франциско Рохо (22-3, 15 КО) рақиблиқ қилади. Рохо профессионал боксдаги фаолияти давомида 25та жанг ўтказган бўлса, уларнинг иккитаси минтақавий чемпионлик камари учун рингга чиққан ва бирида машҳур Райан Мартинга кичик ҳисобда ютқазиб қўйган. Сўнгги марта 2018 йилнинг апрел ойида рингга кўтарилган.

Шаҳрам ва Рохо ўртасидаги жанг Оклаҳома штатининг Талса шаҳрида бўлиб ўтади ва WBA International чемпионлик камари учун кечади. Жанг оқшомининг марказий жангида ўта енгил вазн тоифасида WBC чемпионлик камари соҳиби, мексикалик Хулио Сезар Мартинес пуэрто-риколик МакУильмяс Арройога қарши рингга кўтарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!