Шафтоли истеъмол қилиш кимларга зарарли?

Шафтоли  истеъмол қилиш кимларга зарарли?

Кўпчилик мазали шафтолиларни яхши кўриб истеъмол қилади. Бироқ, у саломатлик учун зарарли, ҳатто хавфли бўлиши ҳам мумкин
Роспотребнадзор мутахассислари кимларга шафтоли мумкин эмаслигини айтишди.
Биринчи навбатда ушбу севимли мева ҳазм қилиш, аллергия, кислота ортадиган ошқозон касалликлари (масалан, ошқозон яраси ёки ошқозон шиллиқ пардасининг яллиғланиши), қандли диабет, панкреатит (ошқозон ости бези яллиғланиши) ҳамда семизликда мумкин эмас.
Юқорида келтирилган ҳолатларда шифокор билан маслаҳатлашган маъқул.
Шафтоли таркибида минерал моддалар, клетчатка ҳамда антиоксидантлар кўп. Бундан ташқари, у юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Шафтоли- енгил тамадди учун яхши маҳсулот. Шунинг учун уни таом билан биргаликда истеъмол қилиш мумкин эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!