Шаффофликнинг "дода"си: Самарқанддаги тендерда бир тадбиркорга тегишли иккита МЧЖ «рақобатлашган»

Шаффофликнинг "дода"си: Самарқанддаги тендерда бир тадбиркорга тегишли иккита МЧЖ «рақобатлашган»

9 январь куни Самарқанд вилояти кардиология диспансери томонидан муассасага 2 та ультратовушли асбоб сотиб олиш бўйича тендер эълон қилинган. «Дарё» кузатувига кўра, тендерда иштирок этган иккита тадбиркорлик субъекти бир одамга тегишли экани маълум бўлди.

Тиббий ускуна сотиб олиш бўйича 222049-лот маълумотларига кўра, тендернинг бошланғич қиймати 625 миллион сўм бўлган. Шартнома шартларига кўра, ғолиб бўлган корхона маҳсулотларни 3 кун ичида етказиб бериши керак.

Скрин: «etender.uzex.uz»

Скрин: «etender.uzex.uz»

Тендер 16 январь куни тугади. Харид комиссияси маълумотларида келтирилишича, комиссияга Қўшназаров Рустам Сафарович раислик қилган. Диспансерга 2 та тиббий ускуна етказиб бериш бўйича эса 2 та МЧЖ рақобат олиб борган. Булар:

  • «Турҳан Ислам» МЧЖ;
  • «Тиб Дунёси» МЧЖ.

Якуний натижаларга кўра, «Тиб Дунёси» МЧЖ йиғиш мумкин бўлган максимал 100 баллдан 93,6 баллни қўлга киритиб, тендер ғолибига айланган. Шартнома суммаси — 620 миллион сўм.

87 балл билан тендерни бой берган «Турҳан Ислам» МЧЖ эса захира етказиб берувчи сифатида кўрсатилган.

Скрин: Харид комиссияси баённомаси

Скрин: Харид комиссияси баённомаси

Тендер иштирокчиларининг раҳбарияти, таъсисчилари билан қизиқдик. Очиқ манбаларда кўрсатилишича, мағлуб «Турҳан Ислам» МЧЖнинг раҳбари Яшиева Нилуфар Фарҳодовна ҳисобланади. Таъсисчи эса Бобомуродов Ислом Мамадалиевич.

Скрин: «orginfo.uz»

Скрин: «orginfo.uz»

Буни қарангки, тендерда уларни ютган «Тиб Дунёси» МЧЖнинг раҳбари ҳам айнан Бобомуродов Ислом Мамадалиевич.

Скрин: «orginfo.uz»

Скрин: «orginfo.uz»

Бундан келиб чиқадики, ушбу тендер ноҳалол, рақобат ва қонун ҳужжатларига зид равишда, бир шахсга тегишли иккита корхона ўртасида ўтказилган.

Лекин якуний овоз бериш жараёнида бирорта ҳам комиссия аъзоси бу ҳолатга эътироз билдирмаган. Аксинча, барчаси бирдек розилик билдирган.

Скрин: Харид комиссияси баённомаси

Скрин: Харид комиссияси баённомаси

Масъуллардан муносабат кутиб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!