Эрон президенти Масуд Пезешкиан Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал Танига телефон орқали мурожаат қилиб, Қатарда жойлашган Ал-Удеид ҳарбий базасига берилган зарба юзасидан афсусдалигини билдирди.
Reuters агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда Қатар ҳукумат раҳбари ва ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ал Тани маълум қилган.
Президент Пезешкианнинг баёнотига кўра Эрон Қатардаги воқеалардан афсусда ва Эрон-Қатар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик муносабатларини ривожлантиришга интилмоқда.
Пезешкиан яқин фурсатда Доҳада Қатарнинг амири билан учрашиб, икки томонлама алоқаларни муҳокама қилиш истагини билдирган.
Мазкур баёнот Эрон минтақадаги геосиёсий вазиятни юмшатиш, айниқса Форс Кўрфазидаги давлатлар билан муносабатларни барқарорлаштиришга ҳаракат қилаётганидан далолат беради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.