Сергелида МЧЖга тегишли қурилиш маҳсулотларини талон-торож қилган шахслар аниқланди

Сергелида МЧЖга тегишли қурилиш маҳсулотларини талон-торож қилган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.S.” МЧЖ собиқ омбор мудири А.Ш. ва бошқалар корхона раҳбарининг хабардорлигисиз, 641 млн сўмлик бетон маҳсулотларини сотиб юбориб, пул маблағларини кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!