Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентини медаль билан мукофотланишини маълум қилди

Сердар Бердимуҳамедов  Ўзбекистон Президентини медаль билан мукофотланишини маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Ашхобод шаҳрида туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган "Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги - тинчлик ва тараққиёт асоси" мавзусидаги халқаро форумда иштирок этди.

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида ўтган тадбирда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён, Покистон Ислом Республикаси Президенти Осиф Али Зардарий, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Арманистон Республикаси Президенти Ваагн Хачатурян, хорижий давлатлар парламентлари раҳбарлари ва юқори мартабали вакиллари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар бошлиқлари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида форумнинг ўтказилиши халқларимиз ўртасидаги биродарлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, мамлакатларимизни бир-бирига янада яқинлаштириш, бой маънавий меросимизни бутун дунёга тарғиб қилиш йўлида улкан амалий қадам бўлишини таъкидлади.

Махтумқули Фироғийнинг ижодий мероси нафақат Шарқ мумтоз шеъриятини, балки жаҳон адабиётини ҳам бойитганлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда Махтумқули ижоди юксак қадрланади. Шоир Хива шаҳридаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил олиб, дунёвий ва диний илмларни ўрганган. У буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоийни чуқур ҳурмат қилган.

Жорий йилда Ўзбекистонда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги кенг нишонланаётгани таъкидланди. Анжуман, семинар, адабий кеча, танлов, спектакллар ва бошқа тадбирлар ўтказилмоқда. Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан шоир ҳақида ҳамкорликда бадиий фильм суратга олинди.

Ўзбекистон етакчиси Туркманистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" доирасида келгуси йили Ашхобод шаҳрида глобал саммит ўтказилишини қўллаб-қувватлади.

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига мазмунли нутқ ҳамда Махтумқули Фироғий хотирасини абадийлаштириш борасида юртимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар учун миннатдорлик билдириб, давлатимиз раҳбари туркман шоири ва мутафаккири таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан медаль билан мукофотланишини маълум қилди.

Тадбир ниҳоясида форумнинг якуний ҳужжати қабул қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонга нам ва салқин ҳаво оқими кириб келади

Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Дунёдаги энг кекса тимсоҳ — 1900 йилдан бери тирик ва 10 000 дан ортиқ наслнинг отаси билан танишинг

Нил тимсоҳлари Африканинг энг даҳшатли йиртқичларидан бири бўлиб, ўзининг улкан ҳажми, кучи ва яширинлиги билан машҳур.

Россия аланга ичида қолди

Киев кучлари Россияни ҳаводан бомбардимон қилишни кучайтириб, ёқилғи омборлари, аэродромлар ва ўқ-дорилар омборларини нишонга олмоқда.

Россиянинг "ўлим савдогари" ишга қайтди

Америка қамоқхонасида 12 йил вақт ўтказгандан сўнг баскетболчи Бритни Грайнер эвазига Россияга қайтган қурол савдогари Виктор Бут одатий иш билан шуғуллана бошлади. Энди у...

Исроил Женинни босиб олди

Исроил армияси тонгда Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрини босиб олди.

Эрон Исроил билан урушга тайёр

Эрон қуролли кучлари Исроилнинг яқинда Эроннинг ракета ҳужумига эҳтимолий жавобига тўлиқ тайёр, деди Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи.

Исроил Мудофаа вазирлиги Эронни огоҳлантирди

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Миллий гвардия полковниги вафот этди

Миллий гвардия Моддий таъминот бошқармаси бош мутахассиси, нафақадаги полковник Купрянов Михаил Николаевич вафот этди.

Эрон билан «ракета тенниси» Исроилнинг заифлигини кўрсатди

Теҳроннинг яқинда амалга оширган ракета ҳужуми таҳлили шуни кўрсатадики, Исроилнинг ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими энгиб бўлмас даражада эмас.

Энг юқори маош оладиган давлат раҳбарлари номлари

Бу ҳақда Форбес давлат раҳбарларининг даромадлар рейтингига таяниб ёзади.

Россия Ўзбекистондан тушунтириш сўради

Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.

Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Эрон Исроилнинг энг янги самолётларини йўқ қилганини маълум қилганди.

Афғонистон: Биз 2 империяни йўқ қилдик, кейингиси – АҚШ

"СССР Афғонистонга кирганида уларнинг империяси парчаланиб, Россияга айланди".

Пенсия ёши ошиши ҳақидаги гап-сўзларда жон борми?

Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда 1—4 октябрь кунлари кутилаётган об-ҳаво эълон қилинди

Ўзбекистонда 1—4 октябрь кунлари ўртача илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

ЖЧ-2026, саралаш. Гуруҳимиздаги вазият қандай?

АҚШ ва Канада мезбонлигида 2026 йилда ўтадиган Жаҳон чемпионати ўйинлари учун саралаш баҳслари давом этмоқда.

Эрон Саудия Арабистонига уруш билан таҳдид қилди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Эрон Президенти Исроилга мурожаат қилди

"Исроил орқасида АҚШ ва Европа Иттифоқи турганини билади".

Яқин Шарқ портлаш ёқасида. Москва нима қилади?

Яқин Шарқдаги уруш кенгайиб, минтақадан ташқарига ҳам тарқалмоқда.

Путин зарба қабул қилиб олди: Украина Россия ҳаво базасини бомбардимон қилди

Украина Хавфсизлик хизматидаги манбанинг айтишича, зарба вақтида базада 57 та жанговар самолёт, ўқув самолёти ва вертолётлар бўлган.

БМТ Афғонистонни қизларга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқишга чақирди

Бу ҳақда БМТ Бош котибининг махсус вакили ва УНАМА раҳбари Роза Отунбоева Халқаро қиз болалар куни муносабати билан баёнот берди , деб хабар беради миссия расмий сайти.

Россия Курскда янги кенг кўламли ҳужум бошлади

Бу шуни англатадики, Россия қўшинлари Украинага қарашли мудофаа чизиғини ёриб ўтиб, тахминан беш километр олдинга силжиган.

Илон Маск Cybercab роботаксини тақдим этди - руль ва педалларсиз

Тесла бош директори Илон Маск Калифорниядаги Warner Bros киностудиясида бўлиб ўтган тадбирда Cyberdab автоном робот-аксини тақдим этди. Саҳнага чиқишдан олдин Маск роботаксига ўтирди ва студия яқинидаги кўчада қисқача намойиш қилди.

Wolt — тeз, ишончли ва сифатли

Замонавий дунё ҳар бир соҳада юқори тезликни талаб қилади. Айниқса, уйдан чиқмасдан туриб инсоният учун муҳим саналган озиқ-овқат маҳсулотларини тез ва сифатли етказиб бериш ҳам вақтимизни ҳам нақдимизни тежашга ёрдам беради. Қувонарлиси, юртимизда ушбу хизматни амалга оширувчи компаниялар сафи кенгаймоқда. Яқинда етказиб бериш хизматлари қаторига Wolt ҳам қўшилди.

«Милтон» тўфони 75 миллиард доллар зарар келтириши мумкин

Милтон тўфони олиб келиши мумкин бўлган вайронагарчилик АҚШ иқтисодига ўнлаб миллиард долларга тушади .

Чехияда одамларга яқинларини тобутга дафн этиш тақиқланди

Телеканал маълумотларига кўра, ер ости сувлари даражаси юқори бўлгани учун тегишли қарор қабул қилинган. Шу сабабли, қабрга фақат кул солинган урналарни қўйиш мумкин бўлган янги қоида жорий этилди.

Исроил Ливандан катта ўққа тутилганини эълон қилди

Бу ҳақда армия матбуот хизмати Телеграм каналида хабар берди .

Эрон Форс кўрфази давлатлари Исроилга ёрдам берса, уруш билан таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Саудия Арабистони, БАА ва Қатар ҳукумат доираларига яқин манбаларга таяниб, Reuters хабар бермоқда .

АҚШ ҳарбийлари Суриядаги иттифоқчи кучларни ўққа тутди

АҚШ армияси аскарлари Дайр аз-Зор вилоятида иттифоқчи Сурия армияси кучларига артиллериядан ўт очди . Бу ҳақда Сурия дала манбаси РИА Новости агентлигига хабар берди .

Исроилнинг Байрутга берган зарбалари қурбонлари сони ортиб бормоқда

Бу ҳақда Ливан соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда .

Юнусободда МИБ ходими қарийб 1 миллиард сўмни ўзлаштириб, онлайн қимор ўйнаб ютқазди!

Маълум бўлишича, МИБ Юнусобод тумани бўлими ходими 13 нафар фуқаронинг пластик карточкаларига ўтказиб, бошқарманинг депозит ҳисобварағидан 932 миллион сўмни ўғирлаган. У бу пулга онлайн пул тикиб, уни ютқазиб қўйган. Судда айбланувчи бўлим бошлиғига ўғирланган пуллардан 200 миллион сўм берганини айтди.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан пойтахтига ҳужум қилгани ҳақида маълум бўлди

Бу ҳақда воқеа гувоҳлари РИА Новостига маълум қилди .

«Ҳизбуллоҳ» бир кунда Исроилга 360 та снаряд отди

Қайд этилишича, улардан 220 таси Исроилгача етиб келган.

Хитойда яна бир амалдор ўлимга маҳкум қилинди

Жазо 2 йил кечиктириб амалга оширилади.

Францияда Макрон ҳукумати мамлакатни вайрон қилувчи сиёсатда айбланди

Франция президенти Эммануэл Макрон ва унинг ҳукумати ўзларининг ўйламаган ҳаракатлари билан мамлакатни ўлдирмоқда.

Исроил Эронга зарба бериш режаларидан воз кечмаяпти

Бу ҳақда яҳудий давлати мудофаа вазири Ёав Галант маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

Россия ядровий таҳдид даражаси ошганини эълон қилди

Бу ҳақда брифингда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди , деб хабар беради «ТАСС» .

Самолёт учувчиси парвоз вақтида тўсатдан вафот этди

Turkish Airlines авиакомпаниясининг учувчиси АҚШнинг Сиэтл шаҳридан Истанбулга учаётган вақтда вафот этди.

Ғарб Украина қуролли кучлари Донбассда чекинишини эълон қилди

Бу ҳақда британиялик эксперт Александр Меркурис YouTubeдаги Дуран каналидаги видеода айтиб ўтди .

Полша Беларус билан чегарада ҳар куни отишма бўлаётганидан шикоят қилди

Полша ва Беларус чегарасида ҳар куни отишма эшитилади , деди Полша бош вазири Доналд Туск .