Сердар Бердимуҳамедов ҳам юртимизга етиб келди

Сердар Бердимуҳамедов ҳам юртимизга етиб келди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашинининг мажлисига меҳмон сифатида таклиф этилган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 15 сентябрь куни мамлакатимизга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Туркманистон етакчиси ШҲТ саммити доирасида ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ учрашувларда қатнашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!