Сербияда Александр Вучич ҳукумати сиёсатини танқид қилувчи норозилик намойишлари кетма-кет учинчи тун давом этмоқда. Акциялар 30 дан ортиқ шаҳарда, жумладан Белград ва Нови-Садда бўлиб ўтмоқда.
📌 Сербияда оммавий норозиликлар тўққиз ойдан бери давом этмоқда. Намойишчилар Вучичнинг истеъфосини ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 6 нафар полициячи жароҳат олган, 38 нафар намойишчи эса қўлга олинган. Президент Вучич телевидение орқали чиқишида янги ҳибсга олишлар бўлишини айтган ва «кўчаларни жиноятчилардан тозалаш»ни ваъда берди. У, шунингдек, Нови-Саддаги норозиларга қарши полициянинг ҳаракатини суст деб баҳолаб, уларни танқид қилди.
Норозиликларга асосий сабаб 2024 йил 1 ноябрь куни Нови-Саддаги яқинда таъмирдан чиққан вокзал биноси томи қулаши бўлди. Ҳодиса натижасида 16 киши ҳалок бўлган. Мустақил мутахассислар ва оппозиция бу фожиани Вучич ҳукуматидаги бефарқлик ва коррупция билан боғламоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.