Сербиянинг иккита йирик шаҳарларида ( Белград ва Нови Сад ) номаълум шахслар литюм қазиб олиш сабабли яқинлашиб келаётган теракт ҳақида эълон қилишди. Бу ҳақда Сербиянинг Нова нашри хабар берди .
Нашрнинг ёзишича, уларнинг таҳририятига Препаре Бластофф Гроуп номли номаълум гуруҳдан хат келган. Мактубда Белград ва Нови Садда (Сербиянинг иккинчи йирик шаҳри) бир неча жойларда литий билан қопланган портловчи қурилмалар ўрнатилгани ҳақида сўз боради.
«Сиз инсониятнинг келажаги ва омон қолиши боғлиқ бўлган литийни қазиб олишни тўхтатишга ҳаракат қиляпсиз. Сиз ҳақиқатан ҳам тараққиётни тўхтата оласиз деб ўйлаганмидингиз? Сиз қаттиқ адашяпсиз», дейилади мактубда. Нова муҳаррирлари полицияга мурожаат қилишди. Шаҳарларда бомба портлагани гумон қилинган жойларни қидириш операцияси бошланди.
Натижада, Белграддаги Авлиё Сава черковида (Сербиядаги энг катта православ черкови ) ва университетлардан бирининг кампусида бир нечта портловчи қурилмалар топилди. Нови Садда фалсафа факультети ва талабалар ётоқхонасида портловчи моддалар топилган. Ҳеч қандай гумондорнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берилмаган.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
2024 йил 5 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида 1981 йилда туғилган ҳуқуқбузар ўзининг яшаш хонадонида жабрланувчи аёлга ҳар хил беҳаё сўзларни гапириб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани сабаб унга жазо тайинланди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.