Саудиялик олимлар сунъий тери яратди

Саудиялик олимлар сунъий тери яратди

Саудиялик олимлар инсон терисига ўхшаш бардошли сунъий тери яратдилар. У мослашувчан ва 5 минг марта янгиланиши мумкин. Келажакда бундай ривожланиш протезлашда қўлланилиши режалаштирилган.

Саудия Арабистонидаги Қирол Абдулла номидаги Фан ва Технология университети тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқилган тери "электрон тери" дея аталган.
Ихтиронинг 70 фоиз қисми сувдан иборат эканлиги инсон териси тўқималарига мос келади.

Электрон тери келажакда инсон саломатлигини ёки мебел, самолёт ва биноларнинг конструктив ҳолатини кузатиш учун ишлатилиши мумкин. Шу билан бирга, унинг инсон териси каби сезгир эканлиги таъкидланган.

Электрон тери 8 дюймгача (тахминан 20 см) узоқликдаги нарсаларни сониянинг ўндан бир қисмида сезиши таъсир қилиши мумкин. Шунингдек, у 5 мингдан ортиқ деформацияга дош бериб, тахминан тўртдан бир сонияда тикланиш хусусиятига эга.

Олимлар илгари инсон терисини "электрон" тарзда клонлашга ҳаракат қилишган. Бироқ, ушбу уринишларнинг барчаси инсон терининг хусусиятларига юқори даражада мос келмаган.
Тадқиқот муаллифи доктор Иченг Кай тушунтирганидек, идеал электрон тери инсон терисининг кўплаб табиий функцияларини, шу жумладан, ҳарорат ва тегинишга реал таъсирни сеза олади.

Янги ихтиро протезларни яратишда ёрдам бериши мумкин, улар биологик маълумотларни, шу жумладан қон босимининг ўзгаришини кузатиши мумкин. Қабул қилинган барча маълумотларни wi-fi ёрдамида хотирада сақлаш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!