Саудияда россиялик ҳакамлар ишлай бошлайди

Саудияда россиялик ҳакамлар ишлай бошлайди

Россия футбол иттифоқи Саудия Арабистони билан ҳакамлар алмашинуви бўйича шартнома имзолади.

Бу ҳақда «Шеф-поВАР» телеграм канали хабар бермоқда.

Агар маълумот тасдиқланса, яқин келажакда Саудия Арабистони чемпионати ўйинларида россиялик ҳакамлар ишлайди.

Ҳозир у ерда кўплаб юлдуз футболчилар ўйнашади, хусусан, Криштиану Роналду, Неймар ва Карим Бензема.

Ўз навбатида Саудия Арабистонидан келган ҳакамлар Россиядаги ўйинларда ҳам ишлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!