Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди

Бу ҳақда Саудия Арабистони матбуот агентлиги маълум қилди.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон қирол Салмон номидан Макка масжидидаги Муқаддас Каъбани ювди.

Агентлик хабарига кўра, шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Каъбани ювиш олдидан уни тавоф қилди ва намоз ўқиди. Унга Саудия Арабистони спорт вазири шаҳзода Абдулазиз бин Туркий ал-Файсал ҳамроҳлик қилган. Уларни Икки Муқаддас масжид ишлари бўйича Бош раислиги президенти Шайх Абдурраҳмон Судаис қабул қилди.

Каъбани ювишда бошқа юқори мартабали амалдорлар ҳам қатнашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!