Саудия Арабистонининг QSS AI & Robots компанияси Сара исмли ўзининг илк аёл қиёфасидаги робот-гуманоидини намойиш қилди. “Правила жизни” нашри таъкидлашича, у нафақат Арабистондаги, балки бутун Яқин Шарқдаги биринчи аёл робот-гуманоиддир
Сара ташқи кўриниши 25 ёшли қизга ўхшайди. Унинг бўйи 1,62 метр бўлиб, миллий либос — абая кийиб юради. Робот яратувчиларнинг сўзларига кўра, гуманоидни имкон қадар нафис ва иболи тасвирлашга ҳаракат қилинган. Шунинг учун Сара сиёсат ёки шахсий мавзуларда гапирмайди, бундай саволларга жавоб бермайди ва суҳбат мавзусини ўзгартириб, одобсиз мавзулардан қочишга уринади.
“Биз Саудия Арабистониданмиз. Мамлакатимизда бундай мавзулар оммавий муҳокама қилинмаслиги керак”, — деб таъкидлади.
Гуманоид араб ва инглиз тилларида сўзлашади, унинг нутқи маҳаллий дастурчилар томонидан ишлаб чиқилган. Саудия Арабистони дастурчилари Сарани яратишда машҳур нейротармоқларга, жумладан, ChatGPT’га ишонч билдирмаган.
Сара тўлиқ равишда Саудия Арабистонида лойиҳаланган ва яратилган бўлиб, унинг ёрдамида мамлакат робототехника ва сунъий интеллект соҳасидаги муваффақиятларига жаҳон эътиборини қаратмоқчи.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.