2022 йил 13-16 май кунлари Саудия Арабистонига ташрифи чоғида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарияти ҳамда мамлакатимизнинг йирик тўқимачилик компаниялари вакиллари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси араб корхоналари раҳбарияти билан бир қатор учрашувлар ўтказди.
Жумладан, “Al Madinah Al Munawarah Carpet and Ihram Factory Co” ишлаб чиқариш корхонасининг тижорат директори жаноб Чаудри Муҳаммад Аслам билан бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича ип-калава, тайёр газлама, мўйнали маҳсулотлар ва эҳром етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.
600 нафар ходимга эга ва Саудия Арабистони Қироллигидаги меҳмонхоналар учун эҳром ва Ҳаж миссиялари учун уй текстили етказиб берувчи корхона ўтган йили 50 миллион доллар даромад келтирган. Тайёр маҳсулотлар импорти ҳажми 20 млн долларни ташкил этади.
Корхона, шунингдек, Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳарбий бошқармалари учун мато ва кийим-кечакларни етказиб беради.
Жаноб Аслам музокаралар олиб бориш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида яқин келажакда Ўзбекистонга ташриф буюриш ниятида экани, маҳаллий корхоналар фаолияти ва маҳсулотлари билан яқиндан танишиш учун катта қизиқиш билдирди.
Шунингдек, делегация сафари чоғида Наманган тадбиркорлари томонидан тўқимачилик маҳсулотлари, хусусан, маиший тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 1 миллион долларлик шартнома имзоланди.
Музокаралар чоғида айни пайтда жуда муҳим масала - етказиб бериш учун логистика транспорт йўлакларини ривожлантириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.