Саудия Арабистони Исроил сабабли АҚШ билан мудофаа шартномасидан воз кечди

Саудия Арабистони Исроил сабабли АҚШ билан мудофаа шартномасидан воз кечди

Саудия Арабистони Исроил билан нормаллашув эвазига Вашингтон билан мудофаа бўйича кенг кўламли келишувга интилишдан воз кечди ва энди оддийроқ ҳарбий ҳамкорлик келишувига эришмоқчи. Бу ҳақда Reuters Саудия Арабистони ва тўрт нафар Ғарб расмийсига таяниб хабар қилди.

Йил бошида кенг қамровли ўзаро хавфсизлик пактини имзолашга интилган Ар-Риёд кейинроқ Фаластин давлатчилиги бўйича ўз позициясини юмшатиб, Вашингтонга можарони икки давлат асосида ҳал этиш қиролликнинг Исроил билан муносабатларини нормаллаштириш учун асос бўлиши мумкинлигини етказди.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху эса Саудия Арабистони билан алоқаларни нормаллаштиришни тарихий босқич ва араб дунёсида кенгроқ қабул қилинганининг белгиси сифатида кўради, дейди Ғарб дипломатлари.

Аммо у 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужумларидан кейин фаластинликларга ён босса, ички қаршиликка дуч келиши ва давлатчиликка қаратилган ҳар қандай ишора унинг ҳукмрон коалициясини парчалашини билади, дейди улар.

Айеи пайтда, Ар-Риёд ва Вашингтон президент Жо Байден январь ойида Оқ уйни тарк этишидан олдин мудофаа бўйича анча камтарона келишувга эришишга умид қилмоқда, дейди манбалар.

Манбаларнинг айтишича, АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги тўлиқ ҳуқуқли шартнома АҚШ Сенати томонидан учдан икки кўпчилик овоз билан маъқулланиши керак, бироқ Ар-розий Риёд Исроилни тан олмаса, бу имконсиз.

Ҳозирда муҳокама қилинаётган юмшоқроқ ҳужжат минтақавий хатарлар, асосан, Эрондан келаётган таҳдидларга қарши курашиш учун қўшма ҳарбий машғулот ва тренингларни кенгайтиришни ўз ичига олади. Манбаларнинг таъкидлашича, бу Хитой билан ҳамкорликнинг олдини олиб, Америка ва Саудия мудофаа фирмалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиради ҳам.

Келишув Саудия Арабистонининг илғор технологиялар, хусусан, учувчисиз учоқларга қарши мудофаа соҳасига сармоя киритишига ёрдам беради. Қўшма Штатлар Ар-Риёддаги иштирокини ўқитиш, логистика ва киберхавфсизликни қўллаб-қувватлаш орқали оширади, шунингдек, ракетага қарши мудофаа ва интеграциялашган тўхтатиб туришни кучайтириш учун Patriot ракета батальонини жойлаштириши мумкин.

Аммо бу АҚШ қўшинларини чет эл ҳужуми содир бўлган тақдирда дунёдаги энг йирик нефт экспортчисини ҳимоя қилишга мажбур қиладиган мажбурий ўзаро мудофаа шартномаси бўлмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Роналду Маскка жавоб қайтарди

Криштиану Роналду Илон Маскка жавоб берди.

Россия рубли ҳам қулади

Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан курси илк бор 2022 йил март ойи даражасигача пасайди.

Франция ҳам очиқчасига Россияга қарши бош кўтарди

Франция ТИВ Украина узоқ масофали қуроллардан фойдаланишини қўллаб-қувватлади.

Немислар бир нарсани билишади

Билд хабарига кўра, фуқароларга энг яқин бункергача бўлган масофани кўрсатадиган мобил иловани ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

"Реал" Зиданга илтимос билан чиқди

Ҳужумчи Килиан Мбаппе “Реал”да ҳали умидларни оқлай олмади.

Footmercato: Ҳусанов икки гранд клуб орасида талаш бўлади

"Ланс" шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановни январь ойида икки гранд клуб ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Туркиянинг қарори Россиянинг режаларини барбод қилгани маълум бўлди

Бу ҳақда Украинанинг Туркиядаги элчиси Васил Боднар «Укринформ»га берган интервьюсида маълум қилди.

Жанубий Корея қирувчилари Россия ва Хитой ҳарбий самолётларига қарши

Россия ва Хитой ҳарбий самолётлари Жанубий Кореянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зонасига олдиндан огоҳлантирмасдан кириб келди.

Митхун Чакраборти мусулмонларни ўлдириш билан таҳдид қилди

«Сизларни (мусулмонларни) бўлак-бўлак қилиб, мурдаларингизни дарёга эмас, ерларингизга ташлаймиз».

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Тезкор ахборот: Ўзбекистонга совуқ об-ҳаво оқими кириб келади

Жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

«Қиёмат музлиги» кутилганидан тезроқ хавф сола бошлади

«Қиёмат музлиги» шиддат билан эримоқда – бутун дунё бўйлаб глобал сув тошқини хавфи кучаймоқда.

Трамп ўзининг асосий душмани номини эълон қилди

Эслатиб ўтамиз, жиноий гуруҳ Венесуэлада тахминан 15 йил аввал тузилган.

Сурия ҳарбий хавфсизлик хизмати раҳбари ўлдирилди

Сурия армияси ва қуролли мухолифат гуруҳлари ўртасида тўқнашувлар бўлмоқда.

Россия авиацияси Алеппога 2016 йилдан бери биринчи марта зарба берди

Бу ҳақда АFP ахборот агентлиги хабар берди.

Саудия Арабистони Исроил сабабли АҚШ билан мудофаа шартномасидан воз кечди

Саудия Арабистони Исроил билан боғлиқ вазият боши берк кўчага кириб қолгани сабабли АҚШ билан кенг кўламли мудофаа шартномасидан воз кечди. Ар-Риёд ва Вашингтон Трамп ҳокимият тепасига келгунича енгилроқ шаклдаги ҳарбий ҳамкорлик келишувига эришишга улгуриб қолмоқчи.

"Шимолий оқимлар"ни портлатишда гумонланувчилар аниқланди

Германия Бош прокуратураси "Шимолий оқим" ва "Шимолий оқим-2" газ қувурларини портлатишда гумон қилинаётган икки кишининг шахсини аниқлади.

Япония бош вазирининг машинаси автоҳалокатга учради

Япония бош вазири Шигеру Ишиба машинаси олдинда кетаётган ҳукумат раҳбарини ҳимоя қилувчи махсус полиция машинасига бориб урилган. Ахборот агентлигининг хабар беришича, Ишиба жабрланмаган.

Дубайда сузиб юрувчи полиция участкаси ишга туширилади

Дубай полицияси 2026 йил охиригача ишга тушиши кутилаётган Яқин Шарқдаги биринчи сузиб юрувчи ақлли полиция участкасини ишлаб чиқиш режасини маълум қилди.

Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди

Сурия президенти Башар ал-Ассад исёнчи қуролли гуруҳларнинг мамлакат шимолида олдинга силжиши ҳақида илк бор изоҳ берди. Унинг фикрича, қўшинлар муаммони енгишга қодир. У Сурия қуролли кучлари қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

Бомбаланаётган Ғазо: 421-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 421 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

Евроиттифоқ: Грузия тарихий имкониятдан фойдаланмади

Европа Иттифоқи парламенти Грузия ҳукуматининг ЕИга аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қаратилган ҳаракатларни тўхтатганидан таассуфда. Бу ҳақда ЕИ парламенти хорижий ишлар қўмитаси раиси Дэвид Макалистер, ЕИ–Грузия парламент ассоциацияси қўмитаси раиси Нил Ушаков ва Европа парламентининг Грузия бўйича махсус маърузачиси Раса Юкнявичене томонидан 29 ноябрь куни берилган баёнотда сўз боради.

Мутахассис: Уй шароитида тайёрланган консервалар соғлик учун хавфли

Қиш фасли яқинлашиши билан мавсум учун уй шароитида тайёрланган қўлбола консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш бошланади. Бироқ кейинги йилларда юртимизда ботулизм касаллиги келиб чиқишига шундай маҳсулотлар ҳам сабаб бўлаётгани сир эмас.

Хитойда дунёдаги энг йирик олтин кони топилди

Марказий Хитойда минг тоннага яқин олтин захирасига эга юқори сифатли олтин кони топилди. Мутахассислар унинг қийматини 83 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоламоқда.

16 ёшли ўсмир «Чорсу» меҳмонхонаси биносидан йиқилиб ҳалок бўлди

Ўсмирнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Эрталабдан бери Ғазо сектори бўйлаб 40 дан ортиқ киши ўлдирилди

Исроил дронлари қурбонларни қутқариш учун ҳаракат қилаётган ҳар қандай одамни нишонга олмоқда.

Зеленский Путиннинг «Орешник» таҳдидига жавоб қайтарди

Зеленскийнинг айтишича, Путин урушни тугатишдан «манфаатдор эмас».

Таъминот танқислиги сабабли Ғазо марказидаги барча новвойхоналар ёпилди

Жаҳон озиқ-овқат дастури Х-даги постда огоҳлантиришича, Ғазо марказидаги барча новвойхоналар жиддий таъминот танқислиги сабабли ёпилди.

Теҳрон оҳангини ўзгартирмоқда

Эрон халқаро майдондаги риторикасини кескин ўзгартирди...

Россиянинг асосий иттифоқчиси унга савдо чекловларини киритади

1 декабрдан бошлаб Хитойда экспорт назорати остидаги икки мақсадли товарларнинг кенгайтирилган рўйхати кучга киради.

Путин Киевни янги ракета билан таҳдид қилмоқда

Ғарб экспертлари бу даъвога шубҳа билан қарашди.

18 ёшли «машъуқа» ошиғини 5000 долларга «туширмоқчи» бўлди

Бухоро шаҳрилик 18 ёшли М.И. ўз хоҳиши билан анча вақтдан буён 26 ёшли,оилали бўлган Когон тумани фуқароси Р.С. билан ишқий муносабатда бўлиб келган.

Путиннинг шов-шувли баёноти: Биз Киевга Орешник зарбасини тайёрлаяпмиз

Россия Бош штаби ва Мудофаа вазирлиги ҳозирда Украина ҳудудида Орешник зарбалари учун нишонларни танламоқда.

Нидерландия ваъдасини бажарди

Украиналикларни қаҳратон қиш кутмоқда...

Путин: Бизни ҳеч нарса тўхтата олмайди, бизда ракеталар кўп, мижоз қониқади

Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Остонада бўлиб ўтган КХШТ Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг сессиясида маълум қилишича, Москва ҳозиргача қанча Ғарб ракеталари етказиб берилгани ва қанчаси Украинага етказилиши режалаштирилаётганини билади.

Исроил сулҳни бир неча бор бузди

Ливан армияси Исроилни сулҳни бузганликда айбламоқда.

Путин: «Агар Украина ядровий қуролга эга бўлса...»

Украина «мустақил равишда ядро қуролини ишлаб чиқа олмайди».