Сардоба фожиаси: бир кеча сувда қолиб кетган йигит ҳикояси

Сардоба фожиаси: бир кеча сувда қолиб кетган йигит ҳикояси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Сардоба сув омборининг ўпирилиши натижасида юзага келган фожеада омон қолган йигит ҳикояси эълон қилинди.

«Журналистлар билан бирга сув тошқини оқибатларини бартараф этаётган шижоатли инсонларнинг фаолиятини кузатар эканмиз, уларга ёрдам бериб юрган йигитни бир кеча сувда қолганини эшитдик.

Ажабланиб ундан сўрадик.

— Нега сиз қолиб кетдингиз огоҳлантиришмадими?

— Огоҳлантиришди, — деди у хижолат бўлиб. — мени ўзимдан ўтди, хавфни жиддийлигини ўйламабман. Уйдагиларни жўнатиб, сўнг ўзим оғилга ўтиб, молларни ечдим, қўйларни қўтонидан чиқардим. Уйларни эшигини ёпиб беркитиб дорвозадан шундоқ чиққан эдим ҳамки, сув етиб келди.

— Кейин нима тадбир кўрдингиз?

— Қайга ҳам борардим, уйимга қочиб кирдим. Ховлига сув тўлиб уйгача кирди. Мен томга чиқиб олдим. Томда ўтирибман, сув жуда тез кўтарилишдан тўхтамади. Уй чўка бошлади, мен сузиб хавфсиз ерга етиб олишни ўйлаб сувга сакрадим. Анча сузиб чарчадим,совуқ қотдим. Ана энди тамом, деб ўйладим. Умидимни узгандим.Хаёлимдан нималар ўтмади дейсиз. Аллохнинг кароматини қаранг, бир катта тахта сувда қалқиб турганига кўзим тушди. Қайсидир иморатнинг эшиги шекилли, шошиб унга чиқиб олдим. Кучим қолмаганди. Оқим бўйлаб оқиб кетавердим. Бир замон бир дўнгликка бориб урилдик, дўнг томон талпиниб чиқиб олдим, туни билан ўша ерда ўтирдим.

Аллоҳга минг бор шукр, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус қутқарув гуруҳи моторли қайиқда келиб қутқариб олди. Уларга минг бор рахмат. Юртимизда шундай олийжаноб, фидойи хизмат тури борлигига шукрлар қиламан. Давлат битта одами бўлса ҳам қидирар экан.

Ёмон кунлар ўтди, сабоқлар олинди. Энди шукроналик билан янгича яшамоқчиман. Фарзандларимни фақат яхшиликлар қилиб яшашга ўргатишни ният қилдим. Алломаларимизнинг «Яхшиликни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак», деган сўзларида жон бор экан. Мен бу сўзнинг моҳиятини хис қилдим».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!