Санкт-Петербургда 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси пичоқлаб кетилди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Москва туманида жойлашган автобус бекатида ўзбекистонлик йигит пичоқланган ҳолда топилди.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 2 январь куни полицияга 23 ёш атрофидаги йигитнинг автобус бекатида қонга беланиб ётгани ҳақида хабар келган. Воқеа жойига етиб борган тез ёрдам хизмати жабрланувчини Тез тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институти клиникасига олиб борган.
Шифокорлар ўзбекистонлик йигитнинг кўкрак қафаси ва қорин соҳаси кесилганини маълум қилган. Йигитнинг шахсий буюмлари ичидан 31 ёшли Николай исмли шахснинг паспорти топилган. У муҳожирга ҳужум қилганликда гумонланиб, ҳибсга олинган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).