Samsungнинг 6500дан ортиқ ходимлари иш ташлаш эълон қилди
Жанубий Кореянинг “Samsung Элеcтрониcс” компаниясининг 6500дан ортиқ ходимлари душанба куни иш ташлашди, дея хабар берди “Financial Times”.
Намойишчилар иш ҳақини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш, ҳақ тўланадиган таътилни ошириш ва меҳнат фаолияти учун, шу жумладан касаба уюшмаси аъзоси бўлмаганлар учун мукофот тизимини яхшилашни талаб қилмоқда.
Бонус тўловларини ҳисоблашнинг амалдаги формуласи солиқлар ва бошқа чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда операцион фойда ва харажатлар ўртасидаги фарқ билан белгиланади.
Агар компания маълум вақт давомида фойда кўрмаган бўлса ёки у билан операцион харажатларни қоплай олмаса, унда ходимлар бонусларсиз қоладилар. Уюшма формулани қайта кўриб чиқишга, ундан тегишли ажратмаларни олиб ташлашга эришмоқчи.
Қайд этилишича, иш ташлаш уч кун давом этади. Унда компания ходимларининг чорак қисми иштирок этади.
Бу 2024-йилдаги иккинчи бундай акция бўлиб, биринчиси июн ойи бошида, маҳаллий касаба уюшма аъзолари жамоавий дам олиш кунида содир бўлди. Бунгача 55 йил давомида “Самсун"г тарихида бундай ҳолат ҳеч қачон бўлмаган.
Ҳар икки иш ташлаш 30 мингдан ортиқ одамни бирлаштирган “Samsung Элеcтрониcс” Миллий иттифоқи ташаббуси билан бошланган.
Иш ташлаш “Samsung"нинг янги маҳсулотлари — “Galaxy Унпаcкед"нинг кенг кўламли тақдимоти арафасида ўтказилмоқда. У 10 июл куни бўлиб ўтади.
Бўлажак тадбирда бренд “Samsung” “Galaxy З Фолд” ва “Galaxy З Флип” смартфонларининг янги, олтинчи авлодини, “Galaxy Watch 7” ақлли соатлари ва “Galaxy Будс 3” симсиз қулоқчинларини тақдим этиши керак.