Самарқандда қайнотасининг уйида хотинини бегона эркак билан кўриб қолган 27 ёшли йигит уни ўлдириб, ўз ҳовлисига кўмган. Жиноят тафсилотлари ҳақида “Бу кун” информацион дастурида батафсил айтиб берилди.
Воқеа тафсилотларига кўра, йигит қайнотасининг уйида яшаб келаётган аёлини олиб кетиш учун борган. Дарвоза ичкарисидан аёлининг бегона эркак билан шахсий масалада гаплашаётганини эштириб қолади. Бундан ғазабланиб, девор олдида турган ўткир тиғли жисм билан Б.нинг пешона қисмига ва ошхона пичоғи билан танасининг бошқа бир неча қисмларига уриб, қасддан ўлдирган. Маълум бўлишича, эр-хотиннинг 3 фарзанди бўлган.
“Aввал ҳам бунга ўхшаш ҳолат бўлган эди. Бу одамни уйимда кўрганимда, уни телефонимга видеога олиб, оиламни тинч қўйиши ҳақида огоҳлантиргандим. Иккинчи бор бу ҳол такрорлангач, чидаб туролмадим ва у билан уришиб кетдим ва ўлдириб қўйдим”, дейди гумонланувчи.
Йигит жиноятини яшириш мақсадида марҳумнинг жасадини полиетилен пакетга ўраб, ўз машинасида яшаш хонадонига олиб борган ва ҳовлисига кўмган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган бўлиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.