Самарқанд вилояти. Жорий йилнинг 22 январь куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига Ёшлар МФЙда яшовчи 27 ёшли Р.М. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида 2019 йилнинг декабрь ойидан 2021 йилнинг август ойига қадар 21 ёшли А.Ш. у билан яқин муносабатда бўлиб юрганлигини, улар ўрталарида муносабатлари бузилганидан сўнг, А.Ш. унинг сир бўлиб қолишни истаган фотосуратларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб, уйдагиларига олиб бориб кўрсатиш билан қўрқитиб, ушбу фотосуратларини ошкор қилмаслик эвазига 450 АҚШ доллар пул маблағларини талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Ш. Самарқанд шаҳар Рудаки кўчасида жойлашган “Буюк ҳумо” ресторани ёнида фуқаро Р.М.,дан талаб қилинган 450 АҚШ долларидан махсус кимёвий ишлов берилган 250 АҚШ доллари ва 500.000 сўм пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Ш.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ш. жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.
Тергов жараёнида А.Ш., Россия Федерациясига кетиш учун пул зарур бўлиб қолганлиги сабабли ушбу жиноятга қўл урганлигини маълум қилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.