Самарқандда каналдан икки боланинг жасади топилди. Ҳозирда уларнинг онаси қидирилмоқда

Самарқандда каналдан икки боланинг жасади топилди. Ҳозирда уларнинг онаси қидирилмоқда

Самарқандда яшовчи аёл икки боласи билан йўқолган. Бир кундан сўнг болаларнинг жасади Дарғом каналидан топилган. Ҳозирда аёлни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, 2024 йил 15 апрел куни Ургут туманида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи келини И.Я. икки боласи билан уйдан номаълум томонга чиқиб кетганини билдирган.

2024 йил 16 апрел куни Дарғом каналининг Тойлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан 4 ёшли қизалоқ ва 1 ёшли ўғил боланинг жасади топилган.

Ҳозирда 24 ёшли аёлни вилоят ФВБ, ИИБ ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда излаб топиш чоралари кўрилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман прокуратураси томонидан 2024 йил 16 апрел куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, 2022 йилда қайнонаси билан жанжаллашган 26 ёшли аёл уч нафар боласи билан ўзини Дарғом каналига ташлаганди. Ўшанда канал атрофида бўлган ошхона ишчилари аёл ва унинг бир фарзандини қутқариб қолишган, икки нафари сувда чўкиб ҳалок бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!