Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи довон ёпилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
2026 йил 16 январ куни соат 21:30дан бошлаб Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 «Алмата–Бишкек–Тошкент–Шаҳрисабз» автомобиль йўлининг «Тахтақорача» довонида қор ёғингарчилиги кузатилган ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши рўй берган.
Натижада йўл қопламасининг юза қисми музлагани инобатга олиниб, довон ҳудудида транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида довоннинг «Ургут–Китоб» йўналиши бўйича транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.
Ҳайдовчилардан мазкур йўналишда ҳаракатланишда белгиланган чекловларга амал қилиш, муқобил йўллардан фойдаланиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш сўралади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.