Самарқанд тумани тугатилади. Самарқанд шаҳри таркибида янги туманлар ташкил қилинади

Самарқанд тумани тугатилади. Самарқанд шаҳри таркибида янги туманлар ташкил қилинади

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Оқдарё, Паст Дарғом, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри мавжуд маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.

Қарор лойиҳасига кўра,Самарқанд тумани тугатилади, Оқдарё, Паст Дарғом, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгаради. Шунингдек, Самарқанд шаҳри таркибида Қорасув, Суғдиёна, Сиёб, Боғишамол, Мароқанд туманларини ташкил қилинади.

Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги туманларнинг маълум бир ҳудуди Самарқанд шаҳри таркибига киритилади: Оқдарё туманидан 1 654 гектар, Самарқанд туманидан 12 975 гектар, Паст Дарғом туманидан 1 245 гектар, Тойлоқ туманидан 1 269 гектар ер майдонлари Самарқанд шаҳри таркибига қўшилади. Самарқанд шаҳридан 528 гектар, Самарқанд туманидан 1370 гектар ер майдонлари Паст Дарғом тумани таркибига киритилади.

Тойлоқ тумани таркибига эса Самарқанд тумани ҳудудидан 29 283 гектар ер майдони ўтказилади. Самарқанд тумани алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатилади.

Самарқанд шаҳри таркибида умумий ер майдони 8 250 гектар бўлган Қорасув тумани, умумий ер майдони 3 741 гектар бўлган Суғдиёна тумани, умумий ер майдони 4 846 гектар бўлган Сиёб тумани, умумий ер майдони 3 246 гектар бўлган Боғишамол тумани, умумий ер майдони 8 333 гектар бўлган Мароқанд тумани ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!