Тошкент шаҳридаги Samarqand Darvoza савдо маркази 16 майдан бошлаб ўз фаолиятини қайта тиклади. Савдо марказидаги дўконлар, кийим-кечак ва аксессуар дўконлари очилди. Бу ҳақда муассасанинг "Facebook"даги саҳифасида маълум қилинди.
Хабар берилишича, 16 май куни эрталабдан Маkrо ва Home Market дўконлари, дорихона ва кимёвий тозалаш шохобчаси, кийим дўконлари, атир ва заргарлик буюмлари сотиладиган дўконлар, чойшаблар, кўзойнаклар, соатлар ва бош кийимлар сотадиган дўконлар, уяли алоқа ва Credit Express хизматлари ўз фаолиятини бошлаган.
Мазкур дўконлар 16 майдан бошлаб соат 10:00 дан 19.00 гача, 18 майдан эса соат 10:00 дан 21:00 гача иш олиб боради.
Шу билан бирга, савдо мажмуасидаги ўйин майдончаси, кинотеатр, умумий овқатланиш шохобчалари, қаҳвахоналар ва музқаймоқ сотиладиган дўконлар ёпиқлигича қолади.
Маълум қилинишича, савдо мажмуасининг очилишига тайёргарлик жараёнида зарарсизлантириш учун барча чоралар кўрилган ҳамда ходимларга шахсий гигиена ва COVID-19 эпидемияси шароитида ишлаш ҳақида маълумот берилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳудудлар сўнгги икки ҳафтадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилган. Республика махсус комиссияси томонидан 7 май куни эълон қилинган рўйхатга кўра, Тошкент шаҳри «сариқ» ҳудуд ҳисобланди.
Тошкент шаҳрининг барча тумани «сариқ» ҳудудлар рўйхатига кирган. «Сариқ» ҳудудларда ижтимоий масофа сақлаган ҳолда савдо мажмуаларининг фаолиятини қайта тиклашга рухсат этилган, бунда савдо мажмуаларидаги ўйин майдончалари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш шохобчалари, аттраксионлар ёпиқ ҳолда қолиши белгиланган.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон инқилобий гвардияси сўзларига кўра, сўнгги ҳужумда Исроилнинг кўп қатламли мудофаа тизимлари бир-бирига қарши ишлашига сабаб бўлган янги усул қўлланилди ва бу Эроннинг кўплаб мўлжалларни муваффақиятли нишонга олишига имкон берди.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.