Садир Жапаров «Кабар»га берган интервьюсида Оқилбек Жапаровнинг танқидига изоҳ берди

Журналист савол берар экан, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси раҳбарини истеъфога чиқариш талаблари, жумладан, оддий фуқаролар томонидан ҳам янграётганини таъкидлади.
– Ҳа, «Оқилбек кетсин!» деганлар орасида оддий одамлар ҳам бор, солиқни кўпайтирганни ким яхши кўради? — таъкидлади президент.
Унга кўра, Оқилбек Жапаровни танқид қилаётганларнинг аксарияти унинг ўрнини эгаллашни истайди. Улар у ҳақида ёмон нарсаларни ёзадилар.
«Уларнинг кимлигини ва аввал қандай ишлаганини биламан. Оқилбек Жапаров тоза ишласа кетмайди. 30 йил ичида 35 та ҳукумат раҳбари бўлди, худди Гиннеснинг рекордлар китобига киргандекмиз», - дейди у. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг ҳар бир қадамини кузатиб боришини қўшимча қилди.