Рухсатнома олиш учун онлайн ариза топширишда муаммолар бўлаётгани айтилди

Рухсатнома олиш учун онлайн ариза топширишда муаммолар бўлаётгани айтилди

АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги директорининг матбуот котиби Севара Зокирова иштирокида онлайн брифинг ўтказилди.

❓Рухсатнома олиш учун онлайн ариза топширинглар дейишмоқда. Лекин Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан ариза юборишда муаммо бўлмоқда.

❗️ Ҳурматли фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳам бир тизим. Бир вақтнинг ўзида минглаб одамлар мурожаатни юклаганда тизимга юклама (нагрузка) бўлиши табиий. Масалан, ҳозиргача 90 мингдан ортиқ ариза келиб тушган. Буларни кўриб чиқиб, қайта ишлашга ҳам вақт талаб этилади.

Давлат хизматлари марказлари ходимлари куну-тун (круглосуточно) ишламоқда. Барчаси кўриб чиқилиб, тизимда Сиз юборган ариза бўйича рухсатнома берилиши ҳақидаги хабарнома шакллангандан кейингина Давлат хизматлари марказларига ташриф буюришингизни илтимос қиламиз. Тушунишингизга умид қиламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!