Ростов вилоятида тупроқ қурғоқчилик туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди

Ростов вилоятида тупроқ қурғоқчилик туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди

Ростов вилоятида узоқ давом этган қурғоқчилик туфайли катта майдонларда қишлоқ хўжалиги экинлари йўқолди ёки зарар кўрди, деди вилоят губернатори Василий Голубев.

Айни пайтда Ростов вилоятида икки ойдан ортиқ ёмғир ёғмаяпти.

Губернаторнинг маълум қилишича, Ростов вилоятида ўтган ҳафтадан бери амалда бўлган юқори огоҳлантириш режими фавқулодда ҳолат режимига ўзгартирилган.

«Мен Ростов вилоятида 11 июнь куни соат 18:00 дан кейинги огоҳлантиришгача тупроқ қурғоқчилиги сабабли фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги буйруқни имзоладим», деб ёзди Голубев ўзининг Телеграм-каналида.

Бир неча кун олдин Ростов вилояти раҳбари бу йилги об-ҳаво шароити туфайли минтақада ҳосилнинг йўқотилиши тахминан 30% ни ташкил этиши мумкинлигини айтди. У баҳор эрта келганини, март ойида экинларнинг деярли 100 фоизи униб чиққанини, апрелда жазирама 30 даража иссиқ бўлганини, кейин май ойида совуқ келиб, 210 минг гектар майдондаги ҳосилнинг нобуд бўлганини эслади. Аёз туфайли минтақанинг бир қатор муниципалитетларида май ойи ўрталарида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!